“Зарбдор зирапчаси” эл хизматида
15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни
Президентимиз раислигида маҳаллаларда тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 75 миллион дона ва 2023 йил баҳорда яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, аҳоли хонадонларида гулчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш, мевали дарахтларни кўпроқ экиш бўйича ҳам аниқ топшириқлар берилди.
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидаги “Зарбдор зирапчаси” масъулияти чекланган жамияти аъзолари жорий мавсумга 368 минг туп мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатларини етказиб беришни мақсад қилган.
[gallery-9126]
Комила Жўраева ҳар бир дарахт ва гул кўчатини ҳавас билан экиб, ўтган 4 йил ичида ўз томорқа хизматини кенгайтирди. Бугунги кунда унинг томорқасида 15 хилдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар, гул кўчатлари парваришланяпти.
МЧЖ томорқасидаги қулупнай ва малина ўсимлиги иккинчи ҳосилни беряпти. Йўлаклар ёқасига экилган анвойи гуллар, кўп йиллик гул кўчатлари, турли манзарали ўсимликлар ҳам кўчат экиш мавсумига шай.
– 60 сотих майдонда қишин-ёзин гулларни ўстирамиз, – дейди Комила Жўрабоева. – Гулларга харидорлар ҳар доим топилади. Улар мавсум танламайди. Гуллар парвариши билан асосан онам ва укам шуғулланади. Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси учун ўтган йили 200 мингдан зиёд тол, терак, сада, қайрағоч, арча каби манзарали дарахт кўчатлари етказиб берган эдик. Бу йил эса яна кўпайтирмоқчимиз. Мавсумда эса 20 кишининг бандлиги таъминланади.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА