Зарбдор туманига ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев сўзга чиқди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Вилоят раҳбари Зарбдор тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод –Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган Тошпўлатов Бекзод Турғуновични сессия қатнашчиларига таништирди.

Бекзод Тошпўлатовни Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Маълумот ўрнида: 2024 йилнинг 28 декабрь куни Зарбдор тумани ҳокими Рўзиев Зафар Шаропович Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.
А.Қаюмов, ЎзА мухбири