Бугунги кунда дунёнинг барча давлатларида хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Албатта, уни етиштириш осон иш эмас. Деҳқонлар куну тун меҳнат қилиши, белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириши лозим.

Зоҳиджон Мирзаматов асли Наманган вилоятидан. 29 ёшли деҳқон Навбаҳор туманидаги “Бешработ Обод Замин” фермер хўжалигида 8 йилдан буён полиз экинлари етиштириб келмоқда.  

– Қовунимиз нави дакаро, бу нав эрта пишар нав ҳисобланади ва 65 кунда пишади, – дейди Зоҳиджон Мирзаматов. – Шунингдек, тарвуз ҳам экканмиз. У 90 кунда пишади. Бу йил ҳаво салқин келганлиги боис, ҳосилимиз пишиши кечикди. Ўтган йили 1 июнда ҳосилимиз пишиб, бозорга чиқарган эдик. Бу йил эса 20 июнларда пишиб етилади. Уруғларни плёнка остига экканимиз сабаби тезроқ етилади. Бу биринчи навбатда иссиқликни ва намликни ушлаб туриш учун. Бир гектар майдондан 15-20 тонна ҳосил олишни режа қилганмиз. Бу усулда тарвуз экиб кўрганмиз. Чет элга экспорт ҳам қилганмиз. Бу йил ҳам экспортни йўлга қўйиш ҳаракатидамиз.  

[gallery-17696]

Навоий вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Навбаҳор тумани бўлими агроном-инспекторлари томонидан Юқори Бешработ ҳудудида фаолият олиб бораётган “Бешработ Обод Замин” фермер хўжалигида фитосанитар назорат ишлари олиб борилди. Бунда улар фермер хўжалиги даласига экилган полиз маҳсулотларининг ривожига эътибор қаратиб, турли зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш бўйича ўз тавсияларини берди.  

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда тупроқ, иқлим шароити, барча имкониятлар вилоятимизнинг ҳамма туманларида бор, – дейди бошқарма бош мутахассиси Охунжон Облоқулов. – Аммо айрим ҳолларда деҳқонларимизнинг тажрибасизлигини ҳам тан олишимиз керак. Бир қатор камчиликларни бартараф этиш мақсадида Навбаҳор туманига Наманган вилоятидан тажрибали деҳқонлар жалб этилган ҳолда аҳолига ажратилган ер майдонларида полиз экинлари етиштирилмоқда.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/sf37CbIlFP8" title="Zararkunandalarga qarshi chora-tadbirlar belgilanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Қовун пашшаси полиз экинларининг ашаддий кушандаси ҳисобланади. Уни ўз вақтида аниқлаш мақсадида феромон тутқичлар қўйилиб, мониторинги олиб борилмоқда.  

Албатта, ўз вақтида қилинган саъй-ҳаракат, чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини беради. Деҳқончиликда эса бу муҳим омиллардан биридир.   

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зараркунандаларга қарши чора-тадбирлар белгиланмоқда (+видео)