Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг фитосанитария лабораторияси фаолияти билан таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг фитосанитар лабораторияси 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, унда ҳозирги вақтда мудир, энтомолог, фитофотолог, гербиолог лаборант каби ходимлар фаолият олиб бормоқда.

Агентлик инспекторлари томонидан жойларда мониторинг ва фитосанитар дала назорати тадбирлари олиб борилади ва улар карантин ости маҳсулотлари мавжуд бўлиши мумкин деб гумон қилинган тақдирда маҳсулотлардан намуналар олиниб, фитосанитар лабораторияга топширилади. Лабораторияда маҳсулотларда зараркунанда ва касалликларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида тегишли тартибда хулоса берилади.

Маҳсулотда аниқланган зараркунанда ёки касалликнинг хавфлилик даражасига қараб, уни бутунлай йўқ қилиш ёки бўлмаса зарарсизлантириш йўли билан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулоса ҳамда деҳқон-фермерлар ва тадбиркорларга зарарсизлантириш лозимлиги тўғрисида тавсиянома тақдим этилади.

Агентликнинг фумигация (зарарсизлантириш) бўлими томонидан профилактик мақсадда ёки аниқланган зараркунандани йўқ қилиш ишлари олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 мартдаги “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига яқинда карантин тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган, барча жиҳозлар билан таъминланган кўчма лаборатория автобуси берилди. Ушбу кўчма лаборатория мамлакатимизда фитосанитар тозаликни таъминлаш, шунингдек, чет элларга карантин остидаги маҳсулотлар экспортини янада ошириш ва ушбу маҳсулотларга ўз вақтида лаборатория ечимини тақдим этишда алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Кўчма лаборатория хизмати орқали ҳатто чегара ҳудудларида ҳам импорт ва экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини карантин текширувларидан ўтказганда зарарланган маҳсулот ҳақида лаборатория хулосасини кўрсатиш имконияти яратилди. Бу эса зарарли организмларни ўз вақтида аниқлаш ва мамлакатимизга кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Тадбир давомида иштирокчилар Хўжайли туманининг “Саманкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги пахта ва ғалла майдонларида бўлиб, агентликнинг кўчма лабораторияси томонидан амалга ошириладиган зараркунанда ва касалликларни аниқлаш ҳамда мониторинг ўтказиш тадбирлари билан танишди. Шунингдек, тумандаги биолабораториялар томонидан етиштирилган олтинкўз, трихограмма ва бракон каби фойдали энтомофагларни дала майдонларига тарқатиш, феремон тутқичларни мониторинг қилиш ва бошқа биологик қарши кураш жараёнлари билан яқиндан танишиб, ушбу тадбирларда ўзлари ҳам иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мутахассислари ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларнинг томорқа ерлари, мевали боғ ва иссиқхоналарида мониторинг ўтказиб, ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш бўйича ўз тавсияларини берди. Ҳудуддаги айрим томорқа эгаларининг дала майдонларида мевали ва манзарали дарахтларга профилактик мақсадда зарарсизлантириш ишлари амалга оширилди.

–Мен томорқамда ҳар хил мева-сабзавот экинларини етиштириб, оиламга қўшимча даромад топишга ҳаракат қиляпман. Ўн сотих ерим бор. 4,5 сотихга иссиқхона қурилган. Ўтган йили иссиқхонадан икки марта, яъни 3 тонна помидор, 3,5 тонна бодринг олиб, 40 миллион сўм атрофида даромад қилдим. Бу йил иссиқхонада уч марта маҳсулот етиштиришни режалаштиряпман. Менга карантин хизмати мутахассислари доимий ёрдам бериб турибди. Уларнинг ёрдами билан маҳсулотларим бозорбоп бўлиб, аҳолининг олқишига сазовор бўляпман, – дейди ушбу овул фуқаролар йиғинида яшовчи Жиенбай Сапарниязов.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари биолаборатория мутахассислари ҳамда томорқа ер эгалари билан суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Довуд Абабуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зараркунандалар ва ўсимликлар касаллигидан ишончли ҳимоя