Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жойларда ўтказаётган доимий учрашувларда мулкдорларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қаратмоқда.

Учрашувларнинг бири Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги фермер хўжаликлари билан бўлиб, у ерда ҳозирга қадар очиқ қолган ва ўз ечимини кутаётган қатор муаммоларга гувоҳ бўлдик.

Шундай долзарб муаммоларнинг бири, бу боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари зарар тўлаб берилмаганлигидан, туман ДСИ идораси эса солиқ тўловларини талаб қилаётганидан норози эканликларидир.

Қайд этиш керакки, Сардоба сув омборида юз берган техноген ҳолат натижасида етказилган зарарларни ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида дастлабки ва бирламчи ҳужжатлар асосида барча фермер хўжаликлари экин майдонларида мавжуд экинлар, кўчатлар ва боғлар оралиғига экилган озиқ овқат экинларининг ҳажмлари ва кутилаётган ҳосилнинг миқдори туман баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланган.

Хусусан, Сирдарё вилоят ҳокимлиги тақдим этган дастлабки ҳисоб -китобларга кўра, Оқолтин, Сардоба, Мирзаобод туманларида 130 нафар фермер хўжалиги 51 миллиард 427 миллион сўм зарар кўрган. Таҳлилларга кўра, Мирзаобод туманидаги сув тошқинидан зарар кўрган 75 нафар фермер хўжаликларининг бюджет бўйича солиқ қарзи 127 миллион сўм, Оқолтин туманидаги 68 нафар фермер хўжаликларининг солиқ қарзи 1.722.810 сўмни ташкил этган. Шу тариқа уларнинг солиқ қарзи 1 миллиард 896 миллион сўмни ташкил этган.

Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 24 майдаги «Сирдарё вилоятидаги «Сардоба сув омбори» тўғонида юз берган техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларини зарарларини қоплаб бериш, солиқдан озод этиш, банк кредити асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни вақтинча тўхтатиб туриш белгиланган.

Бироқ, зарар кўрган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари масъул идоралар ва ҳокимликлар эътибордан четда қолган.

Шу сабабли Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги зарар кўрган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг зарарлари шу кунга қадар тўлаб берилмаган ва солиқдан озод этиш масаласи кўрилмаганлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъул ходимларини боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига ёрдам қўлини узатиш шайланди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тегишли вазирлик ва ташкилотларга, ҳокимликларга Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида сув тошишидан зарар кўрган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига етказилган зарарларни қоплаб бериш ҳақида ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига зарар кўрган фермерларни солиқдан озод этиш масаласида амалий ёрдам беришни сўраб хат киритди.

Натижада, маҳаллий ҳокимликлар томонидан зарар кўрган боғдорчилик фермер хўжаликларининг зарарлари қоплаб берила бошланди.

Молия вазирлиги томонидан эса Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилиб,Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик ҳамда боғдорчилик хўжаликлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар озод қилиш белгиланди.

Бунда зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик ва боғдорчилик хўжаликларининг рўйхати халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Ҳозирда Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Аграр соҳадаги қонунчилигининг такомиллаштирилиши фермер ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасидир.

Жаҳонгир Рахманов,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарар кўрган фермерлар солиқдан озод этиладими?