Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи Қ.Ю. фарзанди учун 2021 йил феврал ойидан 2026 йил феврал ойига қадар бўлган давр учун қарийб 52 миллион 359 минг сўм алимент пулларини олдиндан тўлади.

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2015 йил 10 декабрдаги суд буйруғига асосан фуқаро Қ.Ю.дан 2015 йил 19 январ куни туғилган фарзанди таъминоти учун Д.К.нинг фойдасига алимент миқдори қарздор ойлик даромадининг тўртдан бир қисмигача ундириш белгиланган бўлиб, мазкур суд ҳужжатига асосан, 2016 йил январда Мажбурий ижро Бюроси Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган ҳолда ундирув чоралари кўриб борилган.

– Бўлим томонидан қарздор Қ.Ю. билан ўтказилган профилактик суҳбат ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги қарори талаблари тушунтирилиши натижасида, қарздор 2021 йил феврал ойидан 2026 йил феврал ойига қадар бўлган давр учун 52 миллион 359 минг сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди, – дейди Мажбурий ижро Бюроси Зарафшон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Муҳаммад Каримов.

Бўлим ходимларининг тушунтиришлари бесамар кетмади. Мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарафшонлик ота 52 миллион сўмдан зиёд алимент пулларини олдиндан тўлади