Мамлакатимизда Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактабларнинг жорий этилгани болаларга ҳар жиҳатдан пухта билим бериш, ушбу мактаблардаги илғор иш тажрибасини бошқа умумтаълим масканларига ҳам кенг ёйишдек эзгу мақсадларни кўзлайди. Бугун фарзандининг янгича шакл ва мазмун касб этган ушбу мактабларда ўқишини орзу қиладиган ота-оналар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари  агентлигида юқорида номи келтирилган ўқув даргоҳларига ҳужжат топширишга оид “Қабул-2024” бўйича олиб борилаётган ишлар ва “1206” қисқа рақамли Cаll-маркази фаолияти билан оммавий ахборот воситалари вакилларини яқиндан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.  

Ҳозирда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби ҳамда 182 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, 2024/2025 ўқув йилида 3 та – Қашқадарё вилоятида Кўкдала туман, Самарқанд вилоятида Оқдарё туман ҳамда Наманган вилоятида Поп туман ихтисослаштирилган мактаблари ташкил этилади. Ушбу мактабларга ҳозирда ўқиш истагидаги ўғил-қизлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда.  

Агентлик директори Алишер Уббиевнинг таъкидлашича, жорий йилда Нукус, Самарқанд ва Aндижон шаҳарларида фаолият кўрсатиб келаётган ихтисослаштирилган мактаблар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг филиаллари сифатида қайта ташкил этилди.  

[gallery-17841]

2024/2025 ўқув йили учун жами 8 минг 716 нафар, жумладан, 14 та Президент мактабининг 5-синфига 336 нафар, 9 та ижод мактабининг 7-синфига 400 нафар, 182 та ихтисослаштирилган мактабнинг 5- ва 7-синфига 7 минг 960 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган.  

Ушбу мактабларга ўқувчилар қабули Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 214-сонли қарори билан тасдиқланган низомлар асосида ташкил этилмоқда.  

– Ҳозирга қадар Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқиш истагидаги 143 минг нафардан ортиқ  ўқувчидан ариза келиб тушган, – деди агентликнинг иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ином Хўжаев. – Ҳужжатларни тўғри топшириш, ота-оналарнинг саволларига жавоб бериш мақсадида барча мактабларда ишчи гуруҳлар ташкил этилган.  

2024/2025 ўқув йили учун Aгентлик тизимидаги мактабларга ўқувчилар ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 69-сон йиғилиш баёни тасдиқланди. Унга кўра, мактабларга ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 1 июнидан 20 июнига қадар амалга ошириляпти. Мазкур мактабларга кириш имтиҳонлари эса июль ойида ўтказилиши режалаштирилган.  

Шунингдек, 10 май кунидан аҳолининг “Қабул-2024” жараёнларига оид саволлари, мурожаатларига тезкор жавоб бериш мақсадида ҳар куни соат 9:00дан 19:00гача ишлайдиган “1206” қисқа рақамли Cаll-марказ фаолияти йўлга қўйилди.  

Aгентлик тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабида жойлашган мазкур Cаll-марказда айни вақтда 20 нафар оператор кунига ўртача 3 мингга яқин қўнғироқ ва мурожаатларни қабул қилмоқда. Ҳужжатлар қабули бўйича операторлар эса 80 нафар бўлиб, улар ҳужжат топшириш билан боғлиқ таҳрирлаш, тасдиқлаш ҳамда рад этиш каби вазифаларни бажармоқда.  

Cаll-марказ оператори Расулжон Равшановнинг айтишича,  Президент мактабида ўқиш истагидаги ёшлар математика ва табиатшунослик фани бўйича аъло баҳога эга бўлиши  талаб этилади. Ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари учун эса баҳоларда чегара йўқ.  

Энг кўп келиб тушаётган мурожаатлар мазмуни асосан ҳужжат топшириш тартиби, талабгор томонидан ҳужжат онлайн топширилганда йўл қўйилган хатони қандай тузатиш мумкинлиги, таҳрирлашга қайтарилган ҳужжатларни қандай тартибда таҳрирлаш лозимлиги, қабул квоталари, ўқувчилар бўш ўринлари, жорий йилда очилган янги ихтисослаштирилган мактаблар, хусусан,  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ҳудудлардаги филиалларига оид саволларни ташкил этмоқда.  

Шунингдек, Aгентлик ахборот хизмати томонидан “Қабул-2024” жараёнларига оид муҳим маълумотлар, инфографикалар, видеоролик ва видеоқўлланмалар тизимли равишда тайёрланиб, ташкилотнинг веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мунтазам эълон қилиб борилмоқда.  

Маълумотларга кўра, юртимиздаги барча Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабули 2024 йилнинг 20 июнь санасигача давом этади. Ҳужжатлар қабули ariza.piima.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади.  

Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади. Талабгорнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, фотосурати (охирги 2 ойда олинган), ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим, баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган) талаб этилади. Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари "5" баҳо (аъло) бўлиши лозим.  

Ижод мактабларига 6-синфни тугатган ўқувчилар 7-синфга қабул қилинади. Ижод мактабларига ўқувчиларнинг тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табелининг нусхаси, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси,  фотосурати (охирги 2 ойда олинган), ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим.    

Шунингдек, ҳужжат топширувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида Aгентлик тизимидаги барча мактабларда малакали мутахассислардан таркиб топган махсус ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Aгентлик тизимида ташкил этилган шу сингари 205 та маслаҳат штабига кунига 1000дан ортиқ ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари келиб малакали мутахассислар ёрдамида ariza.piima.uz сайти орқали онлайн ариза топширмоқда.  

14 июнь соат 09:00 ҳолатига кўра ariza.piima.uz сайти орқали 143 мингга яқин ҳужжат келиб тушган. Шундан Президент мактабларига 40 минг 202 та, ижод мактабларига 3 минг 101 та, ихтисослаштирилган мактабларга 75 минг 561 та, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби ва унинг филиалларига эса 23 минг 745 та ҳужжат тўғри келмоқда.  

Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги қошидаги тезкор Call-марказ фаолияти билан атрофлича танишди. Ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олиш имконига эга бўлди.  Бу каби шароитлар фарзандларининг Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда билим олиши истагида бўлган ота-оналар учун яратилган кенг имкониятларнинг амалий ифодасидир.  

Назокат Усмонова,  

Аслиддин Алижонов (сурат),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий ва янгича таълим учун кенг имкониятлар