Бухоро давлат университети Педагогика институтида “Замонавий тилшуносликнинг миллий юксалиш ва илмий тафаккур тараққиётидаги ўрни” мавзуида республика илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, таниқли тилшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, ёшлар ҳамда омавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Анжуманда тилшуносликнинг анъанавий ва замонавий йўналишлари, давлат тилининг софлигини сақлаш, ўзбек тили рақамли ресурсининг такомиллаштирилиши, она тили фани методикаси ўқитилишининг долзарб жиҳатлари хусусида фикр алмашилди.

– Сўнгги йилларда она тилимизнинг мавқеини ошириш, унинг давлат тили сифатидаги нуфузини юксалтириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди Бухоро вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Акбар Рустамов. – Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоиз бирор соҳа ривожига илмий асосда ёндашув бўлмаса, у соҳада тараққиёт бўлмайди. Бугунги семинарда тилимиз ривожи олдида турган муаммоларга илмий ечимлар ўртага ташланди. Хусусан, айни пайтда она тилимиз фаол сўзлашув тили бўлгани ҳолда замонавий технологиялар, компьютерда ундан фойдаланиш имкониятлари нисбатан кам. Гап фақат матн киритиш ҳақида кетмаяпти. Инглиз, рус тилларида киритаётган матнингиздаги сўзларни хато ёки тўғрилигини бевосита аниқлаштириб, остига тўлқинли чизиқ чизган ҳолда хабар берадиган дастурлар мавжуд. Эндиликда она тилимизда ҳам ана шундай дастурларни яратиш талаб этилади. Қолаверса, қурилиш, тиббиёт, технологик ускуналар соҳаларида кўпгина атамалар ажнабий тилларда юритилмоқда. Ҳолбуки чуқурроқ тадқиқ этилса ана шундай атамаларнинг она тилида ҳам тегишли муқобиллари мавжуд. Эндиликда атамалар луғатлари яратиш ҳам долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди.

Анжуман ялпи йиғилишидан сўнг ўз ишини шўъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирди.

Тадбирда  Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири А.Қирғизбоев, Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази раҳбари И.Азимов қатнашди.

[gallery-4316]

Зариф Комилов,  

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий тилшуносликнинг илмий тафаккур тараққиётидаги ўрни