-

“Яшил” энергетика – арзон, хавфсиз ва экологик тоза манба

Дунё бўйича электр энергиясини ишлаб чиқариш углеводородлар ёқилғиларига асосланади. Лекин бу табиий манбалар айрим давлатларда етарли эмас. Шу сабабли, бундай мамлакатларда муқобил электр энергия манбаларидан кенг фойдаланилади. 

Гидро, қуёш, шамол ва атом электр станциялари “яшил” энергетиканинг асосий ишлаб чиқариш манбаларидир.

Масалан, атом энергетикаси ҳақида сўз юритадиган бўлсак, мутахассислар унинг арзон, хавфсиз  ва экологик тоза манба эканини қайд этади. 

Дунё бўйича ўттиз мамлакат атом энергияси фаолияти орқали ушбу зарур манбани ишлаб чиқараётган бўлса, яна 28 давлат бу масала устида фаол иш олиб бормоқда. Масалан, Бангладеш, Беларусь, Туркия ва БААда биринчи АЭС қурилмоқда.

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, дунё бўйича АЭСлар ишлаб чиқараётган электр энергия 10 фоизни ташкил этади. Олимларнинг таъкидлашича, яқин ўн йилларда атом энергияси қулай ва экологик жиҳатдан нисбатан тоза бўлган энергия манбаи бўлиши мумкин.

Янги авлод ядро технологиялари ҳар жиҳатдан хавфсиз

Очиғини айтганда, АЭСлар фаолияти бўйича аҳоли ўртасида турли қарашлар бор. Дейлик, кимлардир АЭСлар қурилишига мутлақо қарши бўлса, яна кимлардир бу станцияларни одатий қабул қилади. Атом олимларининг фикрича, янги авлод ядро технологиялари ҳар жиҳатдан хавфсиздир.

Масалан, “3+” авлод “ВВЭР-1200” сув – сувли энергетик реакторлари ана шундай янги авлод технологияларидир. “Росатом” давлат корпорацияси томонидан яратилган “3+” авлод “ВВЭР-1200” сув – сувли энергетик реакторлари шу давргача тарихда кузатилган барча аварияларнинг сабаблари ва оқибатларини инобатга олиб лойиҳалангани туфайли мутлақо хавфсиздир.

Ушбу соҳада яна бир янгилик: 2019 йил дунё бўйича ягона бўлган сузувчи атом иссиқлик электр станцияси фаолияти йўлга қўйилди. У “Росатом” давлат корпорацияси таркибига кирувчи концерн лойиҳасидир. Ҳозирги пайтда корпорация сузувчи атом иссиқлик электр станциясининг иккинчи авлоди – оптималлашган сузувчи энергоблок (OFPU) ни яратиш устида иш олиб бормоқда. У олдингисидан кичикроқ ва кучлироқ бўлади. Унинг умумий қуввати 100 МВт га тенг РИТМ-200М реактор типидаги иккита реактор билан жиҳозлаш кўзда тутилмоқда.

Венгрия давлатининг мустақил эксперти Жолт Харфашнинг фикрича,  ушбу  “ВВЭР-1200” энергия блоклари ядровий хавфсизлик ва экология нуқтаи назаридан энг хавфсиз бўлиб, Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан тан олинган. 

–Бу янги авлод қувват блоклари халқаро хавфсизлик талабларига жавоб беради. Яна шуни қўшимча қилмоқчиманки, худди шу турдаги энергия блоки Венгрияда ҳам қурилади. Европа Иттифоқи рухсатини олиш учун ушбу энергия блоки Европада ҳам диққат билан ўрганилган. Тадқиқотлар энергия блоки ҳам радиациявий, ҳам ядровий хавфсизлик нуқтаи назаридан Европанинг энг қатъий талабларига жавоб беришини тасдиқлади, деди у.

Шундай қилиб, мазкур корпорация хорижда атом электр станцияси қурилиш бозорининг 75 фоизини эгаллаган. Унинг 8 мамлакатда 23 та энергия блоки татбиқ этилиш босқичида бўлса,  яна 11 блокни қуриш бўйича келишувларга эришган.

Ленинград атом электр станцияси йилига 30 миллиард киловатт соат электр энергиясини ишлаб чиқаради

Жорий йилнинг 7-9 сентябрь кунлари “Росатом” давлат корпорацияси томонидан Ленинград атом электр станциясига пресс-тур уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу мақолани ёзишда сафар таассуротлари ва унда мутахассислардан олинган интервьюларга асосланилди.

Ленинград атом электрстанциясиРоссиядагийирик станция бўлиб, унинг қувват 4300 мегаваттни ташкил этади. Станцияда турли йилларда ишга туширилган тўртта “РБМК-1000” ва “ВВЭР-1200” энергия блоклари ўрнатилган.

Станциянинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 30 миллиард киловатт соат электр энергиясини ташкил этади. Станция  Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти электр энергияси истеъмолининг 55 фоиздан ортиғини таъминлайди.

Шу билан бирга, станциянинг имкониятини кенгайтириш борасида ҳам чоралар кўрилмоқда. 2022 йилнинг август ойида иккита “ВВЭР- 1200” энергия блокини қуриш бўйича тайёргарлик ишларига старт берилди. Ушбу энергия блоклар 2030 йилдан сўнг ишга туширилиши кўзда тутилган.

Станциянинг “ВВЭР- 1200”  энергия блокларини эксплуатация қилиш бўйича бош муҳандис ўринбосари Сергей Шумовнинг таъкидлашича, бу ерда ҳар бир жараён қатъий тартиб ва назорат остида амалга оширилади.

“ВВЭР- 1200”  энергия блоклари амалда автономдир, яъни уни битта энергия блокига эга бўлган ягона завод ёки бир нечта қувват блокига эга завод сифатида кўриб чиқиш мумкин. Ҳозир 2 та энергия блоки ишламоқда. Келажакда 2030 ва 2032 йилларда ишга туширилиши режалаштирилган 3- ва 4-блокларни қуришга тайёргарлик кўрилмоқда,–деди С.Шумов.

Совутиш минораларининг баландлиги 167 метрни ташкил этади

“ВВЭР- 1200”  энергия блоклари фаолиятида Турбина цехи билан бир қаторда совутиш миноралари жуда муҳим ҳисобланади. Шу сабабли, станция ҳудудида учта совутиш минораси мавжуд. “Ленинград АЭС-2”нинг қўллаб-қувватлаш тизимлари бўлими бошлиғининг ўринбосари Алексей Бабенко станция фаолиятида айнан шу минораларнинг аҳамияти ва сувни совутиш жараёнлари ҳақида тўхталиб ўтди.

[gallery-8860]

–Совутиш минораси баландлиги 167 метр, юқори нуқтасининг диаметри 89 метр, пастки нуқтаси 128 метр ва минора косасининг ҳажми 25 минг метр кубни ташкил этади, – деди А.Бабенко. –Унинг ишлаш тартиби ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсам, у таянч устуни, сув ва совутиш минораси идишидан иборат. Совутиш минорасида совитилган сув ёпиқ  канал орқали насос биносига йўналтирилади. Сўнгра турбинали конденсаторни совутиш жараёни амалга оширилади. Турбинали конденсатордан ортиқча иссиқликни олиб ташлагач, сув қувурлар орқали совутиш минорасига йўналтирилади. Бу ерда соатига 150 минг метр куб сув ўтади. Бу – энергия блоки ишлаётган ва электр энергияси ишлаб чиқараётганда доимий айланиб юрадиган қайта ишланган сувдир. У ҳавога таъсир қилмайди. Биринчи ва иккинчи қувват блокларининг ишлаш тажрибаси шуни кўрсатадики, бу сувнинг Россия қонунчилигида белгиланган меъёрлардан ортиқ таъсири йўқ.

Ўзбек ҳаваскор балиқчиларининг кичик ютуғи

Ленинград атом электр станцияси фаолияти билан танишиш доирасида балиқ овлаш халқаро турнири ташкил этилди. Унда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Бангладеш, Венгрия, Миср Араб Республикаси, Қозоғистон, Туркия каби давлатлардан вакиллар иштирок этди.

Турнирдан мақсад Ленинград атом электр станциясида реакторларни совутиш мақсадида айнан шу Фин кўрфазидаги сувидан фойдаланиши ва станциянинг экологияга зарарсиз эканини кўрсатишга қаратилган.

Фин кўрфазида ҳаваскор балиқчилар икки босқичда ўз имкониятини синаб кўрди. Натижаларга кўра, ҳиндистонлик иштирокчилар биринчи, мисрликлар иккинчи ва учинчи россиялик ва мирслик қўшма жамоага насиб этди.

Ўзбекистонлик иштирокчилар эса турнирнинг “Ғалаба сари ирода” номинацияси ғолиби бўлди. Турнир якунида ғолиблар ва иштирокчиларга эсдалик совғали топширилди.

“ЎзГАШКЛИТИ” МЧЖнинг муҳандис-геологи Жамшид Қўчқоров халқаро тадбир ҳақида таассуроти билан ўртоқлашди.

–Мен ҳамюртимиз Владимир Тегай билан “Росатом” давлат корпорация томонидан ташкил этилган ушбу турнирга “Ўзатом” агентлиги таклифига биноан  қатнашдик, – деди у. – Балиқ овлаш мен учун “хобби”. Айдаркўл яқин бўлгани учун тез-тез балиқ тутишга бораман. Ўзимни тажрибали балиқчи, деб билмайман. Лекин ўнта давлат ҳаваскорлари қатнашган тадбирда номинация ғолиби бўлиш яхши натижадир. 

Сосновый Бор шаҳри округи раҳбари Михаил Воронков билан учрашув

Михаил Воронков пресс-тур иштирокчилари билан учрашув чоғида Ленинград вилоятининг Сосновый Бор шаҳридаги иқтисодий-ижтимоий, шаҳар инфратузилмасидаги ўзгаришлар ва келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берди.

Ленинград атом электр станцияси айнан ушбу ҳудудда жойлашган бўлиб, бугунги кунда шаҳарда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилган,–деди М.Воронков. – Сосновый Бор Россиянинг Ленинград вилоятидаги энг ёш шаҳарларидан бири. Сосновый Бор аҳолиси қарийб 68 минг нафарни ташкил этади. Шаҳарнинг гуллаб-яшнаши ва обод бўлишида Ленинград атом электр станциясининг алоҳида ўрни бор. Негаки, ушбу йирик иншоот қурилиши билан қатор корхоналар фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Ишлаб чиқариш бўйича жорий йилнинг шу давридаги  рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, энергетика соҳаси 105,5 миллиард рубль, қурилиш 32 миллиард рубль, қайта ишлаб чиқариш 5,1 миллиард рубль ва фан 7,8 миллиард рублни ташкил этади. Шунингдек, таълим соҳаси учун 1871,7 миллион рубль, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича 138,4 миллион рубль ажратилган. Бундан ташқари, спорт, ёшлар сиёсати, маданият ва туризм соҳалари молиялаштирилган. 

М.Воронков Ленинград АЭС ва унинг аҳоли учун хавфсизлигини таъминлаш масаласи юзасидан ҳам фикр билдирди.

–Ленинград АЭСнинг хавфсиз ишлашини таъминлаш у ерда меҳнат қилаётган ҳар бир мутахассиснинг бош мақсади. Станцияда меҳнат қилаётган жамоа ҳам айнан шу шаҳримизда яшовчи аҳоли вакилларидир. Улар ўз ишига садоқат ва катта масъулият билан қарайди. Бундан ташқари, улар томонидан аҳоли ва мактабларда турли тадбирлар ўтказилиб, турли вазиятга аҳолининг тайёргарлиги ошириб борилмоқда. Муҳими, ҳар бир фуқаро учун шаҳримиз азиз ва қадрлидир. Бу эса бизга ҳар қандай хавфнинг олдини олишда қўл келади, – деди у ўз сўзи якунида.

Хотима ўрнида айтиш мумкинки, яшиллик бурканган Сосновый Бор чиндан обод шаҳарга айланмоқда. Шу ерлик Анна Арсеенкованинг таъбири билан айтганда, бу ерда яшовчилар иш қидириб, бирон жойга кетмайди, аксинча, уларнинг ишлаши, оиласини боқиш учун барча имкониятлар шу ернинг ўзида яратилган.

Энг асосийси, янги технологиялар шаҳар аҳолисининг қўрқувини ортда қолдирди. Улар “яшил” энергетика, хусусан, атом энергетикаси равнақига   ишониб яшайди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА мухбири

Тошкент –Санкт-Петербург –Тошкент

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий технологиялар – орзулар рўёбига ишончли йўл!