Замонавий техникалар иш самарадорлигини оширади
Олмалиқ кон-металлургия комбинати технопарки АҚШда ишлаб чиқарилган 2 дона замонавий автогрейдер махсус кончилик техника воситалари билан бойиди.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида мегалойиҳа сифатида эътироф этилаётган “Ёшлик-1 конини ўзлаштириш” инвестициявий лойиҳаси доирасида келтирилган Caterpillar “CAT16” русумли автогрейдерлар оғир кон шароитидаги йўлларни қурилишида муҳим саналади. Ушбу автогрейдерлар “Ёшлик-1” кони учун фойдаланиладиган йўлларни созлашда, янги йўллар қурилишида, тозалашда асқотади. Ва йўлларни таъмирлаш ишларини аввалги автогрейдерларга қараганда анча сифатли бажаради. Бу эса конда рудаларни ташишда фойдаланиладиган “БелАЗ” автогигантларининг шиналарини янада узоқроқ хизмат қилишини таъминлайди.

Ҳозирда автогрейдерларни ишлаб чиқарган компания мутахассислари томонидан ҳайдовчилар учун мақсадли ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда ушбу замонавий махсус кон техникалари “Ёшлик-1” конидаги технологик жараёнга қўшилади.
ОКМК Ахборот хизмати
ЎзА