Наманган вилоятида Европа тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаси доирасида бир қатор мактаблар давлат хусусий шериклиги асосида барпо этилади.

Бу ҳақида банк мутасаддиларидан иборат делегациянинг Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов билан ўтказилган учрашувида айтиб ўтилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида давлат-хусусий шериклиги асосида 15 та мактабни замонавий талаблар даражасида янгидан қуриб, фойдаланишга топшириш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бунда асосан, чекка ҳудудларда жойлашган, эскирган биноларни янгилаш режалаштирилмоқда. 

Ўзаро мулоқотда таъкидлаб ўтилганидек, мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида ҳукумат томонидан олиб борилаётган амалий ишлар ўз самарасини бермоқда. Мактаб ва мактабгача таълим қамровини оширишда хусусий секторнинг ўрни ва қўшаётган ҳиссаси ортмоқда.

Ташриф давомида мактаблар бўйича халқаро меъмор Сонжа Спруит иштирокида делегация аъзолари лойиҳа доирасида белгиланган ҳудудларда ер ажратиш ва уларни техник жиҳатдан таҳлил қилиш ишларини амалга оширади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий мактаблар барпо этилади