ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган юксак эътибор, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар Бухоро вилояти Вобкент туманидаги мактабгача ва мактаб таълими муассасалари фаолиятида ҳам ўз аксини топмоқда.  

Айни пайтда туманда 41 та умумтаълим мактаби, 1 та ихтисослаштирилган мактаб ва 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби мавжуд бўлиб, ушбу мактабларда жами 21 минг 483 нафар ўқувчига 2 минг 110 нафардан зиёд ўқитувчи таълим-тарбия бериб келмоқда.  

Тумандаги 1-умумтаълим мактаби ҳам намунали фаолият олиб бораётган таълим муассасаларидан биридир. “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлган ушбу даргоҳда бугунги кунда 750 нафар ўғил-қиз таълим-тарбия олмоқда. Ўқув-тарбия жараёнларини олиб бораётган 67 нафар педагогнинг 11 нафари олий, 21 нафари 1-, 14 нафари 2- малака тоифасига эга. Ўқитувчиларнинг 16 нафари миллий ва халқаро даражадаги сертификатларни қўлга киритган.  

Айни пайтда мактабда иккита хорижий тил – немис ва инглиз тиллари ўқитиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида мактабда ўқувчиларга немис тилини ўргатиш сифатини ошириш мақсадида Германия билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар амалга оширилди. Мазкур лойиҳалар доирасида жорий йилда мактабнинг 2 нафар немис тили фани ўқитувчиси Германияда малака ошириб қайтди. Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўқувчиларнинг натижаларида ҳам ўз аксини топмоқда. Ўқувчилар ҳар йили фан олимпиадалари ва турли танловларда муваффақиятли иштирок этаётир.  

[gallery-17498]

Жорий йилда Президент соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб “ танловининг туман босқичида мазкур мактаб 1-ўринни қайд этиб, 100 миллион сўм, вилоят босқичида ҳам ғолибликка эришиб, 250 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди. Айни пайтда улар танловнинг республика босқичига тайёргарлик кўрмоқда.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Замонавий мактаб” мақомини олган таълим маскани