Бухорода Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан “Замонавий мактаб лидерлар нигоҳида” лойиҳаси доирасида семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Мазкур тренинглар мактаб раҳбарларини замон билан ҳамнафас, жаҳон стандартларидан хабардор, жамоасини бир мақсад атрофида бирлаштира оладиган ҳақиқий лидерлар этиб тайёрлашга қаратилган. Шунингдек, умумтаълим мактаблари директорлари учун узоқ муддатли стратегия ва устувор вазифаларни белгилаш, жамоада соғлом муҳит яратиш, самарали таълим тамойиллари ҳамда лидерлик кўникмаларини ривожлантириш ҳисобланади.  

Республика бўйлаб 7-10 февраль кунлари ўтказиладиган тадбирда 10 минг 104 нафар мактаб директорлари қатнашмоқда.  

[gallery-10485]

– Бухоро вилоятидаги 530 та умумтаълим мактаби директорлари ўзларининг ҳудудларидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўтказилаётган семинар-тренингда қатнашмоқда, – дейди Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фаррух Қурбонов. – Бухоро шаҳри ҳамда Қоровулбозор тумани умумтаълим мактаблари директорлари Бухоро шаҳридаги Президент мактабидаги семинар-тренингда лидерлик салоҳиятини оширмоқда. Тренингларда таълимни ривожлантириш йўлидаги устувор мақсад ва янгича ёндашувлар ҳақида батафсил маълумот бериляпти.  

Тренинглар Қорақалпоғистон, ҳудудлар ва Тошкент шаҳрида бир вақтда бўлиб ўтяпти.  

Зариф Комилов,  

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий мактаб лидерлар нигоҳида