Кадастр — муайян объектлар тўғрисида тартиблаштирилган аниқ ва зарурий маълумотлар мажмуи рўйхати, реестри. Дастлаб кадастр солиқ солинадиган объектларнинг рўйхати, яъни реестрига нисбатан қўлланилган. Ҳозир ҳам тизимда шундай рўйхат юритилади, аммо аввалгисидан фарқли тарзда, ундан солиқ солинадиган эмас, балки хусусий мол-мулк, ер майдонлари ва жисмоний ҳамда юридик шахсларга қонунан тегишли бўлган ҳар қандай турдаги объект ҳақидаги маълумотлар жой олади. Кадастр соҳаси эса эгалик ҳуқуқини қонунийлаштириш, рўйхатга олиш ва ҳужжатларни шакллантириш каби жараёнларнинг барини мувофиқлаштиради.

Яқин йилларгача кадастр тизими ислоҳ қилишга муҳтож соҳалардан бири эди. Одамлар учун уй-жой, ер олиш бир масала бўлса, уни ҳужжатлаштириш ишлари “бошоғриқ” бўлганини яхши эслаймиз. Югур-югур, қоғозбозликларнинг энг авж нуқтаси ҳам шу тизимда бўларди. Ҳозир бу соҳа деярли тўлиқ рақамлаштирилди. Барча хизматлар Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали шаффоф, тезкор тарзда кўрсатиляпти. Асосийси, тизимда қоғозбозликка чек қўйилиб, одамларнинг вақти ва нақди кушандаси бўлган беҳуда оворагарчиликлар бир неча баробарга камайди.  

Тизимни ислоҳ қилиш ишлари айни соҳада қоғозбозлик авж олаётган, одамлар сарсонликдан пойабзали йиртилар даражага етган, кадастр, деса кўпчилик бир неча километр узоқроқдан юрадиган вақтга тўғри келди. Яъни, ўша 6-7 йил олдин бошланган янгиланишларга, аллақачон, эҳтиёж пайдо бўлганди. Бундай вақтда фурсатни бой бермаслик учун жадал ҳаракатлар бошланди ва бугунга қадар кадастр соҳасини тубдан такомиллаштиришга қаратилган 36 та меъёрий ҳужжат — қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Дастлабки, 2017-2019 йиллар давомида соҳада халқаро тажрибани ўрганишга бағишланган фаол давр кечган бўлса, кейин ана шу ўрганилган тажриба ва кўникмалар аста-секинлик билан қонун ва қонуности ҳужжатларни қабул қилиш йўли билан ҳаётга татбиқ этила бошлади. Улар асосида одамлар истаган тезкор, шаффоф, рақамли хизмат кўрсатиш тизими шаклланиб боряпти. Натижада, тизимда мурожаатлар сони ҳам ортиб, уларга хизмат кўрсатиш имкониятлари бир неча баробарга кенгайди.  

Янги намунадаги кадастр паспорти  

Чиндан ҳам электрон карта кўринишидаги кадастр паспортини юртимиз шароитида янгилик дейишимиз мумкин. Нафақат юртимиз, балки Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда янги намунадаги кадастр паспорти жорий этилди. Кўплаб қулайликларга эга смарт карта 2020 йил 1 март санасидан бошлаб татбиқ этилмоқда.  

Кадастр паспорти ҳуқуқ эгасига бериладиган ҳамда кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган пластик ёки қоғоз шаклидаги электрон ҳужжат бўлиб, у кўчмас мулк объектининг давлат томонидан ҳисобга олинганлигини тасдиқловчи асос. Гап шундаки, кўчмас мулк объектини хатловдан ўтказишда унга кадастр йиғма жилди шакллантирилади ва кўчмас мулк эгасига кадастр паспорти тақдим этилади.  

Кўпчилик кадастр паспортининг одатдаги қоғоз шаклидаги ҳужжат билан фарқларига қизиқиб, уларнинг нархи борасида катта тафовут бор, деб ҳисоблайди. Аммо кадастр паспортининг нархи қоғоз кўринишидаги кадастр ҳужжати учун тўловлар нархи билан тенг бўлиб, уларнинг қай биридан фойдаланиш мулк эгасининг ихтиёрида. Фойдаланишдаги фарқларига келсак, кадастр паспорти, аввало, электрон карта экани билан афзалликка эга. Бу дегани, картада кадастр соҳасидаги электрон хизматлардан фойдаланиш имкониятлари юқорироқ. Қолаверса, ички қисмига NFS-смарт чип ўрнатилган мазкур карта эски услубдаги кадастр ҳужжатидаги барча маълумотларни ўз ичига олиш билан бирга, интерактив давлат хизматларининг ягона порталига уланиш имкониятига эга. Картанинг ташқи қисмига эса эгасининг шахсини тасдиқловчи маълумотлар ҳамда QR-код жойлаштирилган.  

Ҳозирги вақтда одамларнинг замонавий, электрон қурилмалардан фойдаланишга бўлган талаби юқорироқ. Чунки улар ўзида бир қанча тезкор хизматларни жамлаб, вақтни анча тежайди. Кадастр паспорти ҳам шундай. Ўтган йилнинг ўзида кадастр паспортини шакллантириш бўйича Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жами 42 мингдан ортиқ ариза келиб тушган, уларнинг қарийб 30 минг таси ижобий ҳал этилган.  

Ер участкаси ҳам хусусий мулкка айланмоқда  

Кадастр соҳасида битта олтин қоида бор — ҳар нарсанинг, яъни ер майдонларидан тортиб, хусусий объектларгача барининг аниқ ҳисоб-китоби, рўйхати бўлиши керак. Аслини олганда, аҳолининг талаби ҳам шундай. Аниқ маълумотларга асосланган электрон рўйхат одамларни ортиқча сарсон қилмайди, бошқа тармоқлардаги маълумот алмашинувларида ҳам қўл келади.  

Шу боис, соҳага рақамли иқтисодиётни фаол жорий этишнинг дастлабки даврларидаёқ мамлакатимиздаги ҳар қарич ер майдони, давлат ва хусусий мулкни рўйхатдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. Бугунги кунда ер майдонлари энг замонавий технологиялар ёрдамида хатловдан ўтказилиб, Миллий Геоахборот тизими (UzCAD)да ҳисобга олиш, дастур орқали рўйхатдан ўтказиш ҳамда электрон реестрини юритиш ишлари тизимли олиб бориляпти.  

Вилоятимиз жами ер майдони 4,1 минг гектарни ташкил этади. Улардан фойдаланиш мақсади ва тартибига кўра бир қанча тоифа — қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга ҳамда табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, аҳоли пунктларининг ерлари, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларга бўлинади. Ҳозирги кунда ушбу тоифалар бўйича ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонлари, чизмаси ва ер чегараси электрон ахборот тизимига киритилиб, ҳисобга олинган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилиб келинмоқда.  

Вилоятдаги ер майдонларининг энг катта қисми қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳиссасига тўғри келади ва уларнинг умумий майдони 2,785 минг гектардан иборат. Шунинг учун рўйхатдан ўтказишнинг дастлабки босқичи қишлоқ хўжалик ерларидан бошланди. Қишлоқ хўжалиги ерларини давлат рўйхатидан ўтказиш нафақат маълумотлар базасини шакллантириш, балки англашилмовчилик туфайли ердан фойдаланувчиларнинг ортиқча солиқ тўлашлари ёки ердан ноқонуний фойдаланиш каби ҳолатларнинг ҳам олдини олади. Кадастр тизимида рақамлаштириш кўламини ошириш ҳам юқоридаги жараёнларнинг бир қисми бўлиб соҳада кутилаётган катта ўзгаришлар, янгиланишлар ҳали олдинда.  

Я. Ҳабибов,  

Кадастр агентлиги Бухоро вилояти  

бошқармаси бошлиғи  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий кадастр тизими ислоҳотлар натижаси