Замонавий иссиқхона
Бухоро вилояти Когон туманидаги “Табиат неъмати” масъулияти чекланган жамияти “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Бухоро филиали кўмагида 2,53 гектар ерда намунавий иссиқхона ташкил этган.
Бухоро вилояти Когон туманидаги “Табиат неъмати” масъулияти чекланган жамияти “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Бухоро филиали кўмагида 2,53 гектар ерда намунавий иссиқхона ташкил этган.Жанубий Кореянинг “Myung Sung Placon” компанияси қурилмалари ўрнатилган иссиқхонада помидорнинг эртапишар навлари парваришланмоқда. Ҳар бир туп кўчат компьютер орқали бошқарилган ҳолда, автоматик тарзда озиқ моддалари билан тўйинтирилади. Айни пайтгача 100 тонна ҳосил олиниб, маҳаллий бозорга ҳамда экспорт учун етказиб берилди.