Замонавий дарсликлар қандай бўлиши керак?
Таълим тизими, хусусан халқ таълими ҳамиша эътибор марказида бўлган соҳа.
Таълим тизими, хусусан халқ таълими ҳамиша эътибор марказида бўлган соҳа. Юртимизда айни вақтда мактаблардаги дарсликлар, таълим сифати, янгиликларни жорий қилиш, соҳани такомиллаштиришда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази директори Шуҳрат САТТОРОВ бизга қуйидагиларни сўзлаб берди.
– Дунё ҳамжамиятида фан ва технологиялар тараққиётининг жадаллашуви, саноат инқилоби, жумладан, рақамли иқтисодиётга ўтиш билан боғлиқ бўлган жараёнлар янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ўзгаришларни келтириб чиқармоқда, – дейди Шуҳрат Сатторов. – Бу ўз навбатида, билимга асосланган жамиятда барча соҳаларда кучли рақобат муҳитини шакллантириб, таълим соҳасига янги талабларни қўймоқда. Натижада энди мактаб ўқувчида ҳаётий кўникмаларни шакллантирувчи муҳим масканга айланди.
Мактаб дарсликлари эса таълим сифатини таъминлашдаги асосий манбадир. Умумий ўрта таълимни янги ривожланиш босқичга кўтариш, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари барқарор тараққиётга олиб бора оладиган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида илғор миллий ва хорижий тажрибалар, халқаро баҳолаш дастурлари талабларини инобатга олган ҳолда ўқув дастурлари, ўқитиш методикаси ва таълим сифатини баҳолаш тизимини такомиллаштириш вазифалари кун тартибимизда турибди.
Хўш, бу борада соҳада қандай ишлар амалга оширилмоқда? «ХХI аср кўникмалари» нима? Замонавий дарсликлар қандай бўлиши керак?
Замонавий дарсликлар анъанавий дарсликлардан фарқли ўлароқ ўқувчида кўникма шакллантиришга қаратилган бўлади. Аксарият дарсликларда нима, қачон, қаерда, деган саволларга жавоб топилади ва бу болаларни нари борса хотирасини ривожлантиради. Кўникма шаклланмагани ҳисобига болалар ҳаётда дуч келадиган масалалар, муаммоларга жавоб топа олмаслиги мумкин. Агар ўқувчида муаммога кенг қамровли ечим топиш кўникмаси шакллантирилса, муаммога дуч келганда унга қандай ечим топиш устида бош қотиради.
Айтайлик, сиз шифокорни олдига тўлишиш муаммоси билан бордингиз, агар шифокор кенг қамровда фикрласа, сизга ҳамма учун бир бўлган парҳезни ёзиб беришдан аввал, кун тартибингизни ўрганади, муаммони ҳар томондан ўрганишга эринмайди. Бунинг учун уларга билимдан ташқари кўникма керак бўлади. Масъулият, иштиёқ, танқидий фикрлаш, муаммога ўзига хос услубда ечим топиш каби кўникмалар асосида шахс характери шаклланади.
Агар биз ўқувчиларда ана шундай кўникмаларни шакллантирсак, меҳнат бозори сифатли ишчи кучи билан таъминланади. Мактаб дарслигини ўқиган ҳолда ҳам ўқувчи келажак учун фойдали мутахассис бўлиб чиқа олади.
Хусусан, жорий йилда яратилаётган дарсликларда ҳам ўқувчида ХХI аср кўникмаларини шакллантиришга урғу берилди. Масалан, «Тарбия» дарслиги ўқувчида мустақил ўрганиш, танқидий фикрлаш ёки жамоавийлик кўникмаларини шакллантирса, «Информатика» дарслиги яратувчанлик ва ижодкорлик кўникмаларини, «Математика» эса тизимли ва мантиқий фикрлаш кўникмаларни шакллантиради.
Халқ таълими вазирининг жорий йил 31 мартдаги «Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида»ги буйруғи асосида халқаро талабларга жавоб берувчи умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш устида ишлар бошланди.

МИЛЛИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ

Юқори салоҳиятли миллий ва халқаро экспертлар, Unicef, USAID ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилган хорижий консультантлар билан Миллий ўқув дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби ва Йўл харитаси тасдиқланди. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб янги миллий ўқув дастури тажриба синови жорий этилади.
Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастури 6 та компонентдан – умумий ўрта таълимнинг малака талаблари, умумтаълим фанларининг концепциялари, умумий ўрта таълимнинг ўқув режаси, умумтаълим фанларининг ўқув дастурлари, умумтаълим фанларини ўқитиш методологияси ҳамда баҳолаш тизимидан иборат бўлади.
2018 йилда Швейцарияда ўтган Жаҳон иқтисодий форумида ахборот технологиялари яқин келажакда ишсизлик ва қашшоқликнинг олдини олишда муҳим воситага айланиши эътироф этилди. Соҳаларнинг автоматлашуви айрим касбларнинг йўқолишига олиб келса-да, дастурчилик, ахборот таҳлилчиси, тестер каби АКТ билан боғлиқ янги касблар сони ошиб бормоқда.
Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастури 6 та компонентдан – умумий ўрта таълимнинг малака талаблари, умумтаълим фанларининг концепциялари, умумий ўрта таълимнинг ўқув режаси, умумтаълим фанларининг ўқув дастурлари, умумтаълим фанларини ўқитиш методологияси ҳамда баҳолаш тизимидан иборат бўлади.
«ИНФОРМАТИКА» – АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ МУТАХАССИСЛАРИНИ ТАЙЁРЛОВЧИ ФУНДАМЕНТАЛ МАНБА
Энг муҳими буларнинг барчаси билимга асосланган иқтисодиётда жамиятнинг тезкор ривожланишига хизмат қилади. Шуларни инобатга олган ҳолда, жорий йилда «Информатика» дарслигининг 5-, 8-, 9-синф дарсликлари яратилмоқда. Янги авлод дарсликларини яратишда қуйидаги муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди:
Дарсликдаги ёндашув – бу мазмуннинг ўзгариши. Айни пайтда, жамият муносабатлар табиатини ўзгартирувчи инновацион технологияларни ўзлаштириш билан боғлиқ ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Дарсликлар ана шундай шароитда рақамли иқтисодиётни ривожига ҳисса қўшадиган рақамли саводхон авлодни етиштириб чиқаришга йўналтирилди. Бу йилги «Информатика» дарсликлари аввалгиларидан фарқли равишда оддий фойдаланувчини эмас, балки рақамли контент яратувчисини вояга етказишни кўзлайди. Натижада яқин йилларда бугунги иш берувчи талабларига мос келадиган мутахассислар етишиб чиқади.
Амалийлик – дарсликларда 50/50 тамойили асосида назарий ва амалий мавзу-машғулотлар киритилди. Энди оддий матн теришдан бошлаб, дастур яратишгача бўлган кўникмалар амалиёт орқали шакллантирилади. Ўйин орқали дастурлашни ўргатувчи Scratch дастури бир вақтни ўзида чизиш, ўйнаш мобайнида болада дастурлаш кўникмасини пайдо қилади. Бу йилги «Информатика» дарсликларини «ҳаракатланувчи китоблар» дейиш мумкин. «Тўлдирилган борлиқ» технологияси орқали энди жараёнлар ва билимлар виртуал шаклда девайсларда томоша ҳам қилинади.
Дарслик орқали ўқувчиларга Scratch дастурлаш, Phyton дастурлаш тилида веб-саҳифа ва кичкина desktop дастур ёзиш, SMM– ижтимоий тармоқлар билан ишлаш, масофадан ўқиш ва ўқув контентлари билан мустақил ишлаш, мустақил таълим олиш, пул топиш, вақтни бошқариш, CLIL-(content language integrated learning) ҳамда фрилансерлик фаолияти ўргатилади. Аҳамиятлиси, дарслик ҳисоблаш математикаси, инглиз тили, табиий фанлар, тиллар билан фанлараро интеграция қилинган.
«Одобнома», «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси», «Маънавият асослари» дарсликларини бирлаштирган «Тарбия» номли замонавий дарслик яратилди. Ўзбекистон таълим тизимида янгича ёндашув ва ривожланган давлатлар тажрибаси асосида жорий этилаётган «Тарбия» фанини ўқитишдан кўзланган мақсад ўқувчиларда инсоний фазилатлар ва зарур кўникмаларни шакллантириш орқали уларни муваффақиятли ижтимоий ҳаётга тайёрлашдан иборат.
Шу ўринда, «Одобнома», «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси», «Маънавият асослари» дарсликлари нега ўзини оқламади, деган ҳақли савол туғилади. Халқ таълими вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан бу дарсликлар танқидий-таҳлилий ўрганилди. Улардаги ёд олишга йўналтирилган контент асосан назарий билимлардан иборат эди. Бу дарсликларда кўникма шакллантириш методларидан фойдаланилмаган ва аксарият мавзулар сиёсийлаштирилган эди. Улар орқали ўқувчи олдига мақсад қўйилмаган ва ўқувчи руҳиятидаги бўшлиқ ҳисобга олинмаган. Шунингдек, мавзулар амалиётга йўналтирилмаган эди.
«Тарбия» фани дарсликларини тайёрлашда Япониянинг «Ахлоқ таълими», Цингапурнинг «Феъл-атвор ва фуқаролик таълими», Буюк Британиянинг «Тафаккур», «Хулқ таълими» фанлари ва дарсликлари яқиндан ўрганилди. Илк маротаба дарсликларда 21-аср кўникмалари деб ном олган «юмшоқ кўникмалар» жорий қилинди. Янги фан дарсликларидаги амалиётга йўналтирилган машғулотлар ва мавзулар ўқувчида муваффақият мотивларини уйғотади.

«ТАРБИЯ» – БОЛАЛАРНИ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ КИТОБИ

Бу эса ўқувчининг мустақил фаолияти ва мустақил ўрганиш, ўз устида ишлаш кўникмасини рағбатлантиради. «Тарбия» дарсликларида “role-model”, яъни «намуна келтириш» замонавий педагогик методидан унумли фойдаланилган. Унда миллий ва халқаро миқёсда юксак натижага эришган инсонлар ютуқлари таҳлил қилинади. Шу орқали ўқувчида ватанпарварлик ва фаол фуқаролик позицияси, етакчилик, тадбиркорлик, муносиб касб эгаллаш кўникмалари ривожланади.
«Тарбия» ўқувчига етакчилик, ҳамкорлик ва жамоада ишлашни ўргатади. Замонавий ёндашувда ёзилган дарслар фарзандларимизда умуминсоний ва миллий қадриятларга ҳурматни шакллантиради. Шунингдек, соғлом турмуш тарзи, вақт-ресурслардан тўғри фойдаланиш каби бугун долзарб бўлган мавзулар ҳам ушбу фан дарсликларидан ўрин олган.
Таълим тизимидаги ҳар бир янгилик, инновацион лойиҳалар ёш авлоднинг келажаги учун амалга оширилади. Аммо бир нарсани унутмаслигимиз – шунчаки тажриба сифатида фарзандларимизнинг вақтини йўқотмаслигимиз керак. Шу боис ҳар бир лойиҳамиз экспертлар кўригидан ўтказилиб, қайта ва қайта текширувлардан ўтказилгач амалга оширилади. Шу боис «Информатика» ҳамда «Тарбия» дарсликларини тайёрлаш жараёнига ижтимоий тармоқлар орқали юртдошларимизни ҳам жалб қиляпмиз. Танқидий фикрлар, таклифлар инобатга олинмоқда. Замонавий дарсликларни халқимиз билан ҳамфикр, ҳамжиҳат ёзилаётгани уларнинг қамрови ва аҳамиятини ҳам оширади.