Замонавий цивилизациянинг касалликлари
Самарқанд давлат тиббиёт университетида «Замонавий цивилизациянинг касалликлари: фанлараро тадқиқотлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ҳамда Россия, Беларус, Қозоғистон тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий марказларининг етакчи олимлари, тадқиқотчилари иштирок этди.

Конференцияда малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда халқаро алоқаларни кенгайтириш соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Ялпи мажлисдан сўнг анжуман иши шўъбаларга бўлинган ҳолда давом этди. Илмий янгиликлар соҳа мутахассислари томонидан муҳокама қилинди. Хорижлик мутахассислар ва ёш тадқиқотчиларнинг маърузалари тингланди.

«Замонавий цивилизациянинг касалликлари: фанлараро тадқиқотлар» мавзусидаги мазкур халқаро илмий-амалий конференция турли касалликларни замонавий даволаш усулларини муҳокама қилиш, илмий янгиликларни клиник тиббиётга жорий этиш, малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.
ЎзА