Замонавий билим, ахборот технологияларини эгалламаган киши ҳар томонлама ютқазади
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини жамоамиз ҳам катта қизиқиш билан тинглади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини жамоамиз ҳам катта қизиқиш билан тинглади.
Унда белгилаб берилган устувор йўналишлар, танқидий-таҳлилий масалалар нафақат бизни руҳлантирди, балки шу азиз Ватан, шу халқ учун бор кучимиз билан ҳалол меҳнат қилиш, янгиликлар яратиш, бир сўз билан айтганда, халқ дарди ва ташвиши билан яшашимиз борасида катта масъулият ҳам юклади.
Давлатимиз раҳбарининг янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб бораётган одил, оқилона сиёсатининг бош мақсади — юртимизда барча соҳаларда туб ўзгаришларни самарали амалга ошириш, халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини яхшилаш, мухтасар айтганда, одамларни бугунги яшаётган кунидан рози қилишдан иборат. Кўплаб юртдошларимиз қатори Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ходимлари ҳам бу ўзгариш ва янгиликларнинг шоҳиди бўлмоқда ва ана шундай эзгу мақсадлар йўлида фаол иштирок этмоқда.
Мурожаатномада кўтарилган масалалар, жумладан, қонунчилик, инсонпарварлик, сўз эркинлиги, тадбиркорлик ҳимояси билан боғлиқ ташаббуслар барчамизни янада жипслашиб ишлашимизни, ўз вазифамизни мукаммал бажаришимизни, шундагина ҳаётимиз ҳам, жамиятимиз ҳам ўзгаришини очиқ-ойдин кўрсатиб ўтди, десак хато бўлмайди.
Юртбошимиз қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги асосий вазифалар ва коррупцияга қарши қатъий курашиш бўйича муҳим таклифларни илгари сурар экан, ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан 4 та муҳим омилга, яъни қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ эканига алоҳида эътибор қаратди.

Шу билан бир қаторда, жорий йилда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича туб бурилиш қилишимиз лозимлигига алоҳида тўхталиб, қурилиш, энергетика, транспорт, кадастр, соғлиқни сақлаш, таълим, архив соҳалари тўлиқ рақамлаштирилишини таъкидлади.
Бугунги кунда давлат хизмати кўрсатувчи 80 та идорадан бор йўғи 27 таси давлат хизматлари агентлиги билан ўзаро интеграция қилинган. 53 идорада эса маълумотлар рақамлаштирилмаган. Мисол учун, соғлиқни сақлаш, экология, қурилиш, архив билан боғлиқ давлат хизматлари соҳасида ҳалигача электрон маълумот базаси шаклланмаганлиги сабабли ўтган 2019 йилда қурилиш, табиий газ, иссиқ сув ва ичимлик суви таъминоти борасида хизмат кўрсатиш муддатларининг бузилишига олиб келди. Мурожаатномада кўтарилган “рақамли иқтисодиёт”ни ривожлантириш эса барча давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш ва маълумотларни рақамлаштириш имконини яратади.
Давлатимиз раҳбари 2020 йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб номлаши орқали ёшларимизни ҳар томонлама соғлом, билимли, етук, бир сўз билан айтганда, тараққиётимизга хизмат қиладиган авлод бўлиши лозимлигини алоҳида айтиб ўтди. Сабаби, бугун замон ўзгарди, энди талаб ҳам шунга яраша бўлиши лозим. Замонавий билим, ахборот технологияларини эгалламасак, давр ва замонга мос бўлмасак, ҳар томонлама ютқазишимиз тайин.
Биз янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсадни ўз олдимизга қўйган эканмиз, олдимизда турган энг муҳим вазифа – Мурожаатномада илгари сурилган ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини ошириш, жойларда янги ташаббус ва ғояларни илгари суриш, халқимизни янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлишга ундамоғимиз лозим. Ана шундагина ислоҳотлар амалий ҳаракатга айланиб, натижа беради.
Х.ФАЙЗИЕВ,
Давлат хизматлари агентлиги
Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи