“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” номли бош ғоя асосида мамлакатимиз Мустақиллигининг 33 йиллик тўйини муносиб кутиб олиш мақсадида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари авжи паллага кирган.

Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бўлиб ўтди. Ўзбекистон санъат ва маданият институти профессори Сайёра Тўйчиева, доцент Илҳом Содиқов, “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндори, истеъдодли драматург Аббос Низамов ҳамда санъат ва маданият соҳаси профессор ўқитувчилари, маданият ходимлари Саноат темир йўл транспорти бошқармаси ва Марказий таъмирлаш механика заводи меҳнат жамоалари вакиллари билан учрашди. 

Меҳмонлар ўзларининг ижодий чиқишлари, маърузалари ҳамда миллий ва эстрада йўналишидаги куй-қўшиқлари билан комбинат меҳнаткашларининг қалбига бир олам шукуҳ олиб кирди. Дарҳақиқат, бу йил Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнаткашлари қўш байрамни кутиб олмоқда. Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ва ОКМКнинг 75 йиллик шонли санаси муносабати билан ўтказилаётган қатор тадбирларда юрт мадҳи, Ватан, мамлакат тараққиёти ҳақида сўз борди. 

Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти, Маънавият ва маърифат кенгаши, хотин қизлар ва гендер тенглик бўйча маслаҳат кенгашлари ташаббуси билан ташкил этилаётган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар республикамиздаги, хусусан комбинатдаги ҳар бир инсон қалбида ватанпарварлик, юрт тақдирига дахлдорлик ва шукроналик ҳиссини янада оширади. 

Тадбирда Аббос Низамов комбинатда меҳнат қилаётган инсонлар ҳаёти мисолида замона қаҳрамони тимсоли яратиб, драма ёзиш мақсадини билдирди. Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишдек эзгу мақсад йўлида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётган бир даврда, тараққиётнинг муҳим асослари бўлган маънавият ва маърифатга эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда. 

Шу жиҳатдан жамиятда маънавий муҳитни яхшилаш, ёш авлодни билимга чорлаш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ғояларини тарғиб қилишда мана шу каби маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш ўз самарасини бермоқда. 

Ўзбекистон Санъат ва маданият институти билан Дўстлар клуби доирасидаги бу каби тарғибот тадбирлари комбинатнинг бошқа кон ва корхоналарида ҳам давом этади. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонамиз қаҳрамонлари аслида орамизда