Заковатли ёшлар ўз салоҳиятига муносиб тақдирланди
Билимли, иқтидорли ёшлар адолатли синов майдонида ўз куч-қудрати ва илмий интеллектуал салоҳиятини намойиш этишди.
14-17-декабрь кунлари ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинлар мусобақасида Тошкент тиббиёт академияси номи алоҳида эътироф этилди.
Академия талабаларининг муваффақияти 6 та ўйин натижасига кўра 1-, 2-, 3-ўринларга муносиб кўрилди. Интеллектуал олимпиаданинг Республика босқичида 2-ўрин Тошкент тиббиёт академияси жамоасига насиб этди.
Ғолиб жамоага Президент совғаси сифатида 100 та моноблок тантанали равишда топширилди.
Мазкур билимлар беллашуви ёш иқтидорлар учун келгусида қатор қулайликлар билан кенг имконият эшикларини очади. Ғолибликни қўлга киритган талабалар “Заковат билимдони” махсус стипендиясини олишдан ташқари, ўз соҳалари бўйича чет-элларда малака ошириш, янада қувончлиси, магистратура йўналишлари бўйича таълим олишга жўнатилади.
Шунингдек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Интеллектуал олимпиада ғолиблари ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олади, дея хабар беради Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати.
ЎзА