Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан “Заковат” интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда Агентлик тизимидаги мактаблар иштирокида “Заковат” ўйинининг республика босқичи ташкил этилди.

Унда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод ва таянч ихтисослаштирилган мактабларнинг жами 26 та терма жамоаси иштирок этди. Ҳар бир жамоа 7 нафар иштирокчидан иборат бўлди.

Агентлик тизимидаги таълим муассасаларида ҳафтанинг ҳар сешанба куни “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилиб келинмоқда. Унда ўқувчилар катта қизиқиш билан иштирок этмоқда.

Ушбу ўйинларда энг юқори натижа кўрсатган ёшлар иштирокида ҳар бир мактаб кесимида терма жамоалар шакллантирилган бўлиб, улар айни дамда ўйиннинг финал босқичида иштирок этдилар.

[gallery-9108]

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги тегишли қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик тизимидаги мактабларда “Заковат” клублари ташкил этилган.

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ўқув даргоҳларининг ёшлари иштирокидаги "Заковат" ўйини ғоят қизиқарли, завқли кечди.

Интеллектуал беллашув якунига кўра, 1-ўрин - Наманган шаҳридаги Президент мактабига насиб этди. 2-ўрин Абдулла Орипов номидаги ижод мактабига, 3-ўрин Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиларига берилди.

“Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоа аъзоларига қимматбаҳо совғалар топширилди. Шу билан бирга “Заковат” интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ғолиб жамоа аъзоларига бир йил давомида “Заковат” стипендияси тўлаб берилиши ҳам кўзда тутилган.

Н.Усмонова, Даврон Эрназаров (суратлар), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заковатли ёшлар беллашуви