Мамлакатимизда ёшларнинг тафаккури кенг, мантиқий фикрлаш қобилияти юқори бўлиши йўлида кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан "Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши эса ушбу тизимдаги саъй-ҳаракатларга янгича куч-қувват бағишлади.

Мактаблар, билим юртлари, олий таълим муассасалари, ташкилот ва корхоналарда "Заковат” интеллектуал ўйинлари, китобхонлик танловлари, маърифий-маданий тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу эса ҳаётга теран нигоҳ билан қарайдиган, воқеликларга ўз муносабатини билдирадиган билимли ва салоҳиятли инсонлар сафи кенгайишига таъсир кўрсатмоқда.

Юртимиздаги таълим муассасаларида йил давомида “Интеллектуал ҳафталик” тадбирлари ўтказиб келинаётгани ёшлар ўртасида билимлар рақобатини юзага келтиришга, уларнинг илм ва фикрлашга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашга, республиканинг турли ҳудудларида таҳсил олаётган заковатли ёшлар учун фикр алмашиш имкониятини яратишга хизмат қилмоқда.  Ёшларда интеллектуал тўгараклар фаолиятига қизиқишни оширмоқда.

Мамлакатимиз таълим даргоҳларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабалар ўртасида 2024/25-ўқув йили давомида ташкил этиб келинган “Заковат” интеллектуал ўйинлари лигасининг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

“Ўқувчилар лигаси” баҳслари якунига кўра, Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг “Иқтидор” жамоаси ғолибликка эришган бўлса, кейинги ўринлар Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги 48-мактабнинг “Лемниската” ва Бухоро шаҳридаги Президент мактабининг “Маэстро жуниорс” жамоаларига насиб этди.

“Талаба-ўқувчилар лигаси”нинг совринли ўринларига “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи жамоаси, Фарғона давлат университетига қарашли академик лицейнинг “Голден Браин”, Андижон вилояти Марҳамат тумани 1-сонли Политехникум мактабининг “Интеллектуал” жамоаси эга чиқди.

Ҳар қачонгидан ҳам қизиқарли ўтган “Талабалар лигаси” мусобақаларида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Миллий университетининг ”Ойбек ва унинг жамоаси”, Бухоро давлат тиббиёт институти “Мистерия” жамоаси шоҳсупага кўтарилди.

Ғолиб ва совриндорликка эришган жамоалар, иқтидори ва тафаккурини намойиш этган ёшлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Заковат”да тобланган ёшлар