Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Унда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Олтинчи минтақавий ҳудудий мувофиқлаштириш маркази ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятининг Жазони ижро этиш колонияси вакилларидан иборат жамоалар қатнашди. Мусобақада “Янги Ўзбекистон”, “Қалқон”, “Юксалиш”, “Устюрт”, “Тараққиёт”, “Хоразм”, “Қўнғирот ёшлари” жамоалари баҳслашди. Иштирокчиларнинг уч турда 8 тадан саволга берган жавоблари ҳакамлар ҳайъати тамонидан баҳоланди.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, “Янги Ўзбекистон" жамоаси 3-ўринни, "Хоразм" жамоаси 2-ўринни қўлга киритди. Биринчи ўринни Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги 17-сонли жазони ижро этиш колонияси ходимларидан ташкил топган “Юксалиш” жамоаси эгаллади. 
Мусобақа ғолибларига мутасаддилар томонидан диплом, пул мукофоти ҳамда китоблар жамланмаси совға қилинди.
Зариф Комилов, ЎзА