“Заковат” I Осиё очиқ чемпионатига старт берилди
Пойтахтимизда йирик халқаро интеллектуал турнир - “Заковат” ўйини бўйича I Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада бутун дунёдан йиғилган энг кучли билимдонлар ўзаро беллашув олиб бормоқда.
Хусусан, турнирда 14та давлатдан 55та жамоа иштирок этади.
[gallery-13116]
Иштирокчилар Ўзбекистон, Россия, Исроил, Кипр, Германия, Арманистон, Қозоғистон, Беларус, БАА, Латвия, Дания, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлардан ташриф буюрган.
Турнир доирасида жамоалар “Заковат” ўйинининг спортча версияси ҳамда Брейн-ринг ўйини бўйича беллашув олиб боради.
Ташкилотчиларнинг қайд этишича,
“Заковат” ўйинининг спортча версиясида ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда тақдирланади, жумладан,
1-ўрин: 100 миллион сўм;
2-ўрин: 60 миллион сўм;
3-ўрин: 40 миллион сўм.
Брейн-ринг ўйинида зафар қучган жамоага махсус тайёрланган I Осиё очиқ чемпионати кубоги топширилади.
Турнирнинг тантанали ёпилиш маросими 13 август, якшанба соат 20:00да “Ўзбекфилм” павилёнида бўлиб ўтади.
Гулноза Бобоева, Даврон Эрназаров,(сурат) ЎзА