Сурхондарё вилоятида заиф эшитувчи 27 болага Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан эшитиш аппаратлари совға қилинди.

Янги йил арафасида тенгдошларидек эшитиш, тинглаш имкониятига эга бўлганлар сафида Ҳасан Маъмуров, Асадбек Рустамжонов, Фаришта  Абдимўминова, Камолиддин  Турапов каби болажонлар бор. Улар Шўрчи туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 122-таълим муассасасининг тайёрлов синфида ўқийди.  

Шўрчилик М.Исмоилова эгизак фарзандларининг эшитишида нуқсони бор эди. Байрам арафасида уларга топширилган эшитиш мосламаси эгизаклар сингари уларнинг онасига ҳам бир олам қувонч улашди.  

– Фарзандларим бу мослама орқали гап-сўзларни аниқ-тиниқ эшитаётганидан беҳад суюндим, – дейди Марғуба Исмоилова. –Қувонишганидан тинмай бир-бири билан суҳбатлашмоқда. Янги йил олдидан туҳфа қилинган бу совға оиламизга қувонч, кўнглимизга хотиржамлик олиб кирди. Бундай эътибор учун давлатимиздан беҳад мамнунмиз.  

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасидан маълум қилишларича, янги йил олдидан агентлик 1 миллиард 399 миллион сўм маблағ эвазига 700 дона замонавий эшитиш мосламасини харид қилиб, ҳудудлардаги заиф эшитувчи болаларга топширмоқда. Саховатга йўғрилган бу тадбир эшитишида нуқсони бор болажонлар таълимининг самарадорлигини ҳам ошириб, янада яхши ўқишига, келажакда ўзи қизиққан касбни танлаши ва эгаллашига яқиндан кўмаклашади.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заиф эшитувчи болаларга туҳфа