Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда навбатдаги контрабанда ҳолатига чек қўйди.
Қўшни давлатдан божхона постига кириб келган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганда божхона хизмати кичик инспектор кинологига бириктирилган хизмат ити вагонлардан бирида шубҳали модда борлигидан белги берди. Мазкур вагон чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилганда вагоннинг жуфт ғилдираклари орасига хуфиёна тарзда яширилган жами оғирлиги ўрами билан 96 грамм бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Экспертиза хулосасига кўра, заҳри қотилнинг соф вазни 40,99 граммни ташкил этди.
Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.



Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири