Ҳар гал буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, дилбар шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур китобини вароқлаганда унинг боқий ғазалу сўзларидан мангу соғинч ва саломларини юракдан ҳис қиламиз.

Эй ел, бориб ахбобга номимни дегил,

Кимки мени билса бу паёмимни дегил,

Мендин демагил гар унутилғон бўлсам,

Кимки мени билса, бу саломимни дегил.

Ҳазрати Бобур адолати саховатига, ҳақиқати тариқатига, заковати назокатига, муҳаббати шижоатига уйғун, нафақат бошқа тарихий шахслар, балки ўзи ҳақида ҳам сўз айтишда ҳақиқат ва ростлик мақомидан зинҳор чекинмаган, “Ўз ерни қўйиб Ҳинд сори юзландим, Ёраб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди” деган сўзни мардона айта олган чинакам комил қалб соҳиби эди. Алишер Навоийдан кейин Бобур маънавияти, ахлоқи, одамийлиги яна бир улуғ дорилфунундир. Таъбир жоиз бўлсаБобур ҳаёти давомида икки буюк салтанат тузди: бири давлат салтанати бўлса, иккинчиси илму маърифат, назму наср салтанатидир. Бобурнинг биринчи йўналишдаги зафарли юриши инсоният тарихида алоҳида ўрин тутган бобурийлар қисмати билан хотималанган бўлса, иккинчи юриши ҳамон давом этаётир, янги-янги элларни, дилларни забт этаётир. Бу маънавий фазилатлар, одамийлик юришидир.

Давлатимиз раҳбари яқинда маънавият масалларига бағишланган йиғилишда маънавият ҳақида гапириб “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони, руҳи маънавиятдир”, деди. Бу дунёда кучли иқтисодий тараққиёт ҳам маънавий таназзул олдида ожиз қолаётган, одамлар моддий жиҳатдан бойисалар-да, маънавий жиҳатдан қашшоқлашиб, айрим табақаларда маданиятсизлик маданият, ахлоқсизлик замонавийлик, тубанлигу фаҳш ҳаётнинг мазмуни деб жар солинаётган бир пайтда башариятда юксак инсонийлик бардавомлиги учун маънавий-ахлоқий фазилатлар нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини англаймиз. Ҳазрат Алишер Навоий элнинг маънавий-ахлоқий фазилатлари моддийлик олдида қанчалар юксак туриши ҳақида шундай ёзади.

Гар йўқдир адаб не суд олтин унидин,

Элнинг адаби хушроқ эрур олтунидин.

Бобур Мирзо “Мубайян” китоби хотимасида маънавий бойлик ҳақида шундай ёзади: “Эй Бобур, бу китоб таснифида агарчи ранж чеккан бўлсам­да, қўлимга шундай бир ганж­хазина кирдики, ҳар қандай ганж харж этиш билан камайиб боради, аммо бу маънавий ганж – бу илм хазинаси харж этган сари тобора ортиб боради”. Ҳиндистонга юриш қилган аксарият подшоҳ-ҳукмдорлардан фарқли ўлароқ, Бобуршоҳгина бу юртни вайрон этмади, бойликларини талон-тарож қилмади, ўша жойни ўз юртидек обод этди, муҳташам ҳинд маданиятини юксак мусулмон маданияти билан бойитди.

Унинг: 

Беқайдмен-у, харобу сийм эрмасмен,

Ҳам мол йиғиштирур лаим эрмасмен, –

деган сўзлари нафақат сафдошларию ҳинд халқи олдидаги, балки виждони, иймони, тарих олдидаги ўз қалби, муроди, масъулиятининг эътирофидир.

Зеро, Бобурнинг нияти бошданоқ пок, хайрли, яхши эди. У юртларни талаш, вайрон этиш, нафси амморанинг қутқуларини бажо этиш учун эмас, ободлик, илму маърифат, маданият элтиш учун забт этарди.

Бу ҳақда ўз даврида Мирзо Муҳаммад Ҳайдар «Тарихи Рошидий» асарида «…У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди» деб ёзса, Жаваҳарлаъл Неру: «Бобур Ҳиндистонга келгандан кейин катта силжишлар юз берди ва янги рағбатлантиришлар ҳаётга, санъатга, архитектурага тоза ҳаво бахш этди, маданиятнинг бошқа соҳалари эса бир-бирларига туташиб кетди», дея эътироф этган эди. Инглиз тарихчиси Эдуард Холден эса «Бобурнинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган эди”, деб ёзади. Бошқа подшоҳлардан фарқли ўлароқ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида бундай меҳр ва эътироф ила битилган юзлаб фикрларни келтириш мумкин.

Сабаби, у салтанатни идора этишда аввало халқ хоҳиш-иродасини инобатга олар, эл-юртнинг манфаатларини кўзлаб иш тутарди. Маданият, маънавият, яратувчанлик Бобур давлатининг устивор йўналишлари эди. У давлатчиликда буюк Амир Темурнинг давлатни бошқариш сиёсатидан нафақат одиллик ила фойдаланди, балки турфа дин ва эътиқодли, турфа тил ва урф-одатли, мухтасар айтганда, кўпмиллатли Ҳиндистон тимсолида халқларни адолат ила бирлаштириб бошқариш маданиятини яратди.

Илм-фан ривожига давлат аҳамиятига молик иш сифатида қаради. У саройлар, қасрлар қурдирди, боғлар бунёд этди. Шаҳарларни обод этиш, савдо-сотиқни тўғри йўлга қўйиш, боғ-роғлар яратиш ишларига раҳнамолик қилди. Бу фазилатлар унинг авлодларига ҳам мерос сифатида ўтди: ҳозиргача машҳур бўлган меъморий ёдгорликлар, боғлар, кутубхоналар, карвонсаройлар қурилиши унинг ўғиллари ва авлодлари ҳукмронлиги даврида ҳам давом этди. Бобурийлар даврида яратилган буюк маданий мерос нафақат ҳинду ўзбек халқлари, балки инсониятнинг бебаҳо маданий-маънавий мулкига айланди.

Адолат, халқпарварлик, бағрикенглик ҳақида сўз кетганда, диний ва этник низолар авж олган бугунги дунёда Бобуршоҳнинг барча давлатлар учун ибрат бўлгулик иккита муҳим фармонига тўхталмоқ жоиз: биринчиси, давлат бошқарувида фуқароларни ҳинду мусулмон деб ажратмай, қайси эътиқод ва миллатга мансублигидан қатъи назар, тамға солиғидан озод этилиши бўлса; иккинчиси, бутун салтанатда шароб ичилишини қатъиян ман этгани билан боғлиқ фармонларидир.

“Бобурнома”нинг охирги саҳифасида бу асарни кўчирган номаълум котиб асар муаллифига шундай холисона баҳо бериб кетади: “ Ул подишоҳи қобилнинг яхшилиғларини айтган билан ва битиган билан туганмагай. Лекин, мужаммал буким, секкиз сифати анинг зотига мутассил эди: бириси буким, нажҳати баланд этди, иккимчиси, ҳиммати аржуманд эди, учумчиси, вилоят олмоқ, тўртумчиси вилоят сахламоғ, бешимчиси маъмурлиғ, олтимчиси рафоҳият нияти Тенгри таоло бандалариға, еттимчиси, черикни кўнгли қўлға олмоқ, секкизимчиси адолат қилмоқ”.

Давлатимиз раҳбари яқинда бўлиб ўтган йиғилишда қалбларимизни уйғотувчи бир фикрни айтдилар: “Биз эргашган эмас, эргаштирган халқнинг авлодларимиз”. Бу эргаштиришга муносиблик замирида аввало илму маърифат, гўзал ахлоқ, адолат, халпарварлик, одамийликда собитлик туради. Эзгулик йўлида дунё жаҳолатга эмас, маърифатга эргашади. Дунё разолатга эмас, адолатга эргашади. Дунё адовату нафратга эмас, меҳру муҳаббатга эргашади.

Бобурмирзо маънавий-ахлоқий фазилатларининг гултожи эзгулик эди. Бу эзгулик нури унинг китобу девонларида, қурдирган иншоотларида, бобурийлар қалбига эккан мунаввар бунёдкорлик руҳида кўринади. Ана шу маънода биз дунёда тенгсиз бўлган Тожмаҳл обидасида Бобуру бобурийларнинг буюк қалбини кўрамиз.

Бобурмирзо шуҳратининг сири нимада эди? Алишер Навоий “Қуёшлиғ истасанг касб камол эт...” дегандай, у ҳамиша меҳр топмай, кўрсатган меҳрига жавобий муносабат кутмай, барчага меҳр тарқатди. Яхшилиқ ва адолат унинг дастуриламали бўлди. Бугун нафақат туркийу ҳинд халқлари, балки дунё меҳр билан Бобурмирзони ёд этмоқда. Бу меҳрнинг қайтиши Бобурмирзога меҳр қўйган барчага муборак бўлсин, руҳлари биздан шод ва рози бўлсин.

Минҳожиддин МИРЗО,

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маънавий-ахлоқий фазилатлари