Заҳириддин Муҳаммад Бобур улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчисидир.
Шеърларининг умумий ҳажми 400 дан ортади. Шундан 119 ғазал, 231 рубоий ва туюқ, қитъа, фард, маснавий каби жанрларда асарлар яратган. Шеърларини мавзу жиҳатидан ошиқона, таълимий, тасаввуфий, ҳасби ҳол каби турларга ажратиш мумкин.
Бобур шеърияти интеллектуал қалб изҳори сифатида ардоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал ва мукаммалдир. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида дунёга олиб чиққан шоирдир.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан Абдулла Қодирий ижод мактаби ўқувчилари ижросида баҳраманд бўлишингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Lb6lHRVZUE4" title="Zahiriddin Muhammad Bobur ruboiylari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА