Темурийлар тарихи давлат музейида “9 апрель - Амир Темур таваллуди куни” муносабати билан халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Унда нафақат юртимиз тарихчилари ва адабиёт ахли, балки хорижий давлатлардан ҳам олимлар ташриф буюрди. Тадбир давомида Ўрта асрнинг атоқли давлат арбоби, буюк саркарда Амир Темур ҳақида сўз борди ва таъкидландики, турли адабиётларда бир-бирига зид фикрлар мавжуд бўлиб, ўша муаллифлар яшаган давр нуқтаи назари асосида баҳо берилган.

Бугунги авлод учун бобокалонимизнинг ҳаққоний тарихи Шарофиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” китобида акс этган ва уни адабиётшунос олимларимизнинг чуқур илмий изланишлари асосида қайта нашр этилди. Китобнинг дастлабки форс тилидан таржимаси муаллифи Омонулло Бўриевдан сўнг, Иброҳим Султон ва лойиҳа муҳаррири Муҳаммад Али томонидан яна маълумотлар билан бойитилиб, қайта тўлдирилди ва минг нусҳада чоп этилди. 

Шу билан бирга китобни ўқувчиларга янада қизиқарлироқ ва мутолада қулайроқ бўлиши учун “Амир Темур ва Темурийлар даври сиймолари” деб номланган рисолалар чоп этилиб, тадбирда уларнинг ҳам тақдимоти ўтказилди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/AuSfanGI64E" title="“Zafarnoma” kitobi qayta nashr etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Айтиш керакки, ҳозирда халқимиз орасида Амир Темур даври тарихига, Соҳибқироннинг жангу-жадалларда ўтган ҳаётига қизиқиш тобора кучаймоқда. Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди мазкур китобларни нашрга тайёрлашда ва ёшларни бобокалонимиз тарихини чуқурроқ ўрганишлари учун танловлар ташкил этишда бош-қош бўлди. 

“Зафарнома” тарихий асар сифатида 14-15 аср бошида Амир Темур ва Темурийлар ҳукмронлиги даврини акс эттирган ноёб тарихий мемуар асар бўлиб, доимо илм аҳли учун ўша даврни ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиб келган ва бугунги кунда ҳам аҳамиятини йўқотмаган нодир асар ҳисобланади. 

Санжар Тошпўлатов, Аслиддин Алижонов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Зафарнома” китоби қайта нашр этилди (+видео)