Зафар муборак, қоракўллик ғаллакорлар
Бухоро вилояти Қоракўл туманида жорий йил 5 минг 626 гектар майдонга ғалла экилди.
Икки ҳафтадан ортиқроқ муддатда миришкор деҳқонлар 13 минг 794 тонна ҳосилни давлатимиз хирмонига топширишди.
Ғалла ўрим-йиғим ишларини сифатли ташкил этиш учун соҳа вакиллари 16 та отрядга бирлашиб миришкорларга кўмакдош бўлди. “Ғалла – 2022” мавсумида “Човли”,“Қуввача”, “Маллаишайх”, “Қозон” ва “Қоракўл” ҳудудлари бошқаларга намуна бўлди. Мазкур ҳудудларда фаолият олиб бораётган “Барҳаёт Йўлдош пахтакор”, “Камола Миржалол боғи”, “Эркин гўжали пахтакор”, “Зокир Бебутов ғаллакор”, “Бегандик”, “О.Норқул ота”, “Камолбек – 2015”, “Яшин”, “Буюк Вахм замини”, “Аҳмад Олим пахтакор” каби фермер хўжаликлари ўзларининг залворли ғалла режаларини юз фоизга уддалашди. Улар 85 центнергача ҳосил олишди.

Қоракўл азалдан миришкор ғаллакор ва уста бободеҳқонлар юрти. Бугунги кунда ҳам бу эзгу анъананинг муносиб ворислари бўлган фермерлар жорий йилги ютуқлар сарҳисобидан мамнун бўлиб, эртанги кун истиқболи умидида улкан орзу-мақсадлар билан янги марралар сари интилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА