Самарқанднинг жойлашиш ўрни ҳақида маълумот берар экан уни “бешинчи иқлимдан”, “рамзий нужумий”, “даража ва дақиқа” ва бошқа бир қатор истилоҳлар билан белгилайди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома”да Самарқанднинг жойлашиш ўрни ҳақида маълумот берар экан уни “бешинчи иқлимдан”, “рамзий нужумий”, “даража ва дақиқа” ва бошқа бир қатор истилоҳлар билан белгилайди.

“Бобурнома”даги Самарқанд тасвирига эътибор берсак: “Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳр камроқдур. Бешинчи иқлимдиндур. Тули рамзи нужумий даража ва дақиқадур, арзи даража ва дақиқадур. Шаҳри Самарқанддур, вилоятини Мовароуннаҳр дерлар. Ҳеч ёғий қаҳр ва ғалаба била мунга даст топмағон учун балдайи маҳфуза дерлар”. Самарқанд таърифига алоҳида эътибор берган муаллиф одоб сақлаган ҳолда ер юзида ушбу шаҳардек бошқа шаҳар йўқ демайди, балки “камроқдур” дея тасвирлайди. Шаҳар аҳолиси ҳақида “Эли тамом сунний ва покмазҳаб ва муташарриъ ва мутадаййин элдур”, тарзида фикр юритган Бобур шаҳар аҳлининг исломий ақидада содиқлигини, бу эса, жамиятда тартиб-қоида устуворлигини таъминловчи асосий мезон эканини алоҳида таъкидлайди.

«Бобурнома»да Самарқанд ҳақидаги тасвирларда бу ердан етишиб чиққан ва ҳаёти шу шаҳар билан боғлиқ бўлган кўплаб аллома ва олимлар, шайхлар, тасаввуф уламолари ва муҳаддислар ҳақида ҳам маълумот берилган. Жумладан, Имом Бухорий, Шайх Мотуридий, АбулқосимҲаким Самарқандий, Абу Лайс Самарқандий, Абу Абдуллоҳ Рўдакий Самарқандийлар тўғрисидаги маълумотлар аҳамиятлидир, чунки Бобур темурийлар давлатининг пойтахти бўлган Самарқандга бир умр талпиниб яшади, бу ерда яшаб ўтган азиз авлиёларни маънавий пири устоз сифатида билиб эътиқодда бўлди. Бобур Имом Бухорий ҳақида «Яна соҳиби «Саҳиҳи Бухорий» Хожа Исмоил Хартанак ҳам Мовароуннаҳрдиндур» дея эътироф этади.

Бобур калом илмининг пешволаридан бўлган мотуридия таълимотининг асосчиси Шайх Мотуридийни ҳам алоҳида улуғлаб («Имомул-ҳудо», «Имомул-мутакаллимон») тилга олади, «Мубаййин»да эса ўзининг ақидага оид қарашларини шу таълимот асосида ифодалайди. Унинг таълимоти, йўналишлари ва илмий асарлари хусусида илиқ фикрларини баён этади: «Шайх Абу Мансурким, аиммайи каломдиндур, Самарқанднинг Мотурид отлиқ маҳалласидиндур. Аиммайи калом икки фирқадур, бирни «мотуридия» дерлар, бирни «ашъария». Мотуридия Шайх Абу Манcypғa мансубдур». Бобур Самарқанднинг шу каби илм-аҳли ҳақида фикр юритиб ислом дини пайдо бўлгандан бери дунёда ҳеч бир шаҳар ушбу дин ривожига Самарқандчалик хизмат қилмаган, бу қадар кўп олиму уламоларни етиштириб бермаганини ўзгача фахр билан тилга олади: “Ҳазрати Рисолат саллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидин бери ул миқдор аиммайи неломким, Мовароуннаҳрдин пайдо бўлубтур, ҳеч вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмиш бўлғай”.

Юқоридаги фактлардан англаш мумкинки, 1420 йилда Мирзо Улуғбек томонидан асос солинган мадраси олиялар учун мустаҳкам асослар мавжуд эди. Ушбу ҳудуддан етишиб чиққан юқорида номлари келтирилган олиму фузалолар ва улар томонидан яратилган қимматли илмий мерос Улуғбек мадрасаларининг юзага келишида ҳам пойдевор вазифасини бажарди, дейиш мумкин.

Самарқанд тасвирида Бобур шаҳарнинг кўплаб боғлари, меъморчилик обидалари ҳақида маълумот беради. Темурийлар салтанатининг пойтахти бўлган ушбу шаҳарда Амир Темур даврида янада кўплаб меъморий обидаларнинг барпо этилган, боғу роғлар яратилган ва бу бунёдкорлик ишлари шаҳзодалар Шоҳруҳ, Улуғбек, Муҳаммад Султонлар томонидан муносиб давом эттирилиб бир қанча мадрасалар, иншоотлар, миноралар қад рослаганини алоҳида таъкидлаб ўтади. Хусусан, Боғи Дилкушо, Боғи Бўлду, Нақши Жаҳон, Боғи Чанор, Боғи Шамол, Боғи Беҳишт каби боғлар мазкур шаҳарга ўзгача кўрк, гўзаллик бағишлаб турганини завқ билан тасвирлайди. Унинг ўзи ҳам шу каби обидалар, боғлар яратишни мақсад қилади, аммо бу орзусини Кобул ва Ҳиндистонда амалга оширишга мажбур бўлади.

Бобур Самарқанд тасвирида Улуғбек мадрасалари ва расадхонасини батафсил келтиради: “Темурбекнинг ва Улуғбек Мирзонинг иморати ва боғоти Самарқанд маҳаллотида кўпдур... Улуғбек Мирзонинг иморатларидин Самарқанд қалъасининг ичида мадраса ва хонақоҳдур. Хонақоҳнинг гунбази бисёр улуғ гунбаздур. Оламда онча улуғ гунбаз йўқ деб нишон берурлар”, тарзидаги маълумотлардан мадраса ва хонақоҳнинг улуғворлигини, унинг гунбази ҳам анча муҳташам эканини тасаввур қилиш мумкин. Бобур Самарқандни қўлга киритганидан сўнг бу ерда Улуғбек Мирзо томонидан бунёд этилган иншоотларни, меъморий обидаларни ўз кўзи билан кўришга мушарраф бўлади. Хусусан, Улуғбек илмий салоҳиятининг нодир намунаси бўлган расадхонани ҳам диққат билан кўздан кечиради: “Пуштайи Кўҳак доманасида расаддурким, зиж битмакнинг олатидур. Уч ошёнлиқтур. Улуғбек мирзо бу расад била “Зижи Кўрагоний”ни битибтур...”. Бу маълумотлардан муаллифнинг Улуғбек шахсиятига, унинг илмий фаолиятига алоҳида эҳтиром билан қараганини кўриш мумкин. Бобурнинг ушбу тарихий фактлари яна шуниси билан ҳам муҳимки, собиқ шўролар даврида Улуғбек расадхонаси унинг вафотидан кейин Хожа Аҳрор Вали топшириғи билан бузиб ташланган деган сохта идеологияга муносиб жавоб ҳам бўлади. Сабаби, Улуғбек вафотидан бир қанча вақт ўтиб бу расадхонани ўз кўзи билан кўрган, уни ўша даврда ҳали ҳам муҳташам иншоот эканини тасвирлаган Бобурнинг бу тарихий маълумотлари жуда қимматли ҳисобланади.

Мирзо Улуғбек ҳақида фикр юритар экан, Бобур унинг фалаккиёт илмида беқиёс истеъдод соҳиби бўлганини, ўз даврининг кўплаб астраномларидан кучли салоҳияти билан ажралиб турганини аниқ далиллар билан асослайди. Табиатан ҳар нарсага қизиқувчан Бобурнинг фалаккиёт илмидан ҳам яхшигина хабардор бўлганини унинг бу соҳада яратилган асарлар ҳақида келтирган маълумотларидан ҳам англаш мумкин. Жумладан, “Улуғбек мирзо бу расад била “Зижи Кўрагоний”ни битибтурким, оламда ҳоло бу зиж мустаъмалдур. Ўзга зиж била кам амал қилурлар. Мундин бурун “Зижи Элхоний” мастаъмал эрдиким, Хожа Носир Тусий Ҳалокухон замонида Мароғада расад боғлатибтур, Ҳалокухондурким, Элхон ҳам дерлар. Ғолибо оламда етти-секкиз расад беш боғламайдурлар...” тарзида маълумот берган Бобур фалакиёт илмида “Зижи Маъмуний”, “Зижи Батлимус” ҳамда Ҳиндистонда тузилган зижлар ҳақида фикр юритади ва улардан энг мукаммали Улуғбек томонидан битилган зиж эканини алоҳида таъкидлаб ўтади. Шу ўринда бир маълумотни ҳам келтириб ўтиш лозим, бобурийлар сулоласидан Муҳаммадшоҳнинг топшириғи билан ҳинд астрономи Савай Жай Сингҳ Улуғбек асари таъсирида “Зижи Муҳаммадшоҳий” китобини ёзади.

Мирзо Улуғбекнинг ушбу асари муқаддима, тригонометрик, жўғрофий, сайёралар ҳаракати, юлдузлар координатлари, эклиптиканинг оғиши ва шунга ўхшаш юздан ортиқ жадвалдан иборат. Асар Улуғбекнинг шогирди Али Қушчи томонидан Истанбулга олиб кетилган нусхаси орқали Европа давлатларига тарқалади, кўплаб нашрлар, таржималарнинг юзага келишига сабаб бўлади.

Умуман айтганда, Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида илм-фан, маданият, санъат Мовароуннаҳрда ўзининг энг юқори чўққисига етди, Самарқанднинг илм-фан маркази сифатидаги довруғи кенг тарқалди. У асос солган мадрасйи олияларда, нафақат Моварауннаҳрлик балки Хуросон, Эрон, Афғонистон каби улкалардан ҳам кўплаб толиби илмлар таҳсил олади, ўз даврининг энгмашҳур мударрислари дарс беришди. Ушбу мадрасаларда таълим олган илми толибларнинг бир қанчаси, жумладан Али Қушчи, Абдураҳмон Жомийлар мударрис сифатида фаолият юритишган, дунё илм-фани ривожига беқиё ҳисса қўшишган.

Яқин кунларда тамал тоши қўйилганлигининг 600 йиллигини нишонлаш арафасида турганимиз Самарқанд давлат университети ҳеч шак-шубҳасиз Мирзо Улуғбек асос солган мадрасайи олиянинг вориси сифатида ўзининг фаолиятини мутассил тарзда давом эттириб келмоқда.

Исроил СУЛАЙМОНОВ,
Самарқанд давлат университети доценти,
филология фанлари доктори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асарида Самарқанд тасвири