Рамазон ҳайити Фарғона вилоятида ҳам шодумонлик ва катта шодиёна билан нишонланмоқда. Покланиш, маҳфират ойи ибодатлар, савобли амаллар билан ўтказилди.

Бу йил вилоятдаги 7 масжидда таровеҳ намозлари ўқилди, 191 масжидда хатми Қуръонлар қилинди. Уларда 361 нафар қорилар иштирок этди.

Бугун вилоятдаги ҳайит намози ўқиладиган 195 жоме масжидда Рамазон ҳайити намози ўзгача файз билан адо этилди. Намозхонлар масжидларда яратиб берилган шароитлардан мамнун бўлишди. Қувасой шаҳридаги "Ислом" жоме масжиди ҳам эрта тонгдан гавжум бўлди. Намоздан сўнг жаннатмакон юртимизга тинчлик-омонлик сўраб, халқимиз фаровонлиги, ёшларимиз бахту иқболини тилаб дуолар қилинди.

Байрам арафасида кўчалар, маҳалла гузарлари, зиёратгоҳлар, қабристон ва масжидлар, тарихий обидаларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар томонидан кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кексаларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.

-Халқимиз қадимдан, хусусан, Ислом дини билан шарафланган кундан бошлаб Рамазон ҳайитини тантанали равишда байрам қилиб нишонлаб келган,-дейди вилоят  бош имом-хатиби Убайдуллоҳ Абдуллаев.- Ийд намозини ўқиш учун бутун шаҳар аҳли бир намозгоҳга йиғилган.

Ҳайит кунлари бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш, фақиру камбағалларга моддий ёрдам кўрсатиш, болаларга ҳайитлик совғалари улашиш халқимиз ичида анъанага айланган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг дунё қайғуларидан бирини кетказса, Аллоҳ унинг қиёмат кунидаги қайғуларидан бирини кетказади. Ким дунёда бир қийналган (биродари)нинг оғирини енгил қилса, Аллоҳ таоло унинг қиёматдаги оғирини енгил қилади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло уни дунё ва охиратда сатр қилади. Қайси бир банда биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ таоло ҳам унинг ёрдамида бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Шунингдек, ҳайит арафасида кўни-қўшниларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан бирга моддий ёрдамга муҳтож кишилар, яъни кам таъминланган оилаларга хайр-эҳсон қилинса, уларнинг хонадонларига ҳам байрам шукуҳи кириб келган бўлади.

Эзгулик, саховат, меҳр-оқибат, қаноат ва шукроналик айёми – муборак Рамазон ҳайити ана шундай хайрли ишлар билан дилларга қувонч улашмоқда.

М. Сулаймонов, 
М. Қодиров (сурат) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизга тинчлик-омонлик тилаб, дуолар қилинди