Ватанимиз тарихидаги 13 январь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1421 йил (бундан 604 йил олдин) – Мирзо Улуғбек Бухоро томонларда овда юрган вақтда Самарқандда унинг ўғли Мирзо Абдураҳмон дунёга келди. Унинг умри қисқа бўлиб, ёш амирзода ўн бир ёшида вафот этади. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, манбаларда Мирзо Улуғбекнинг тўрт ўғли ва икки қизи бўлгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Мирзо Абдураҳмоннинг дунёга келишини тарихчи Абдураззоқ Самарқандий ўзининг “Икки саодатли юлдузнинг чиқиш ва икки денгизнинг қўшилиш жойи” асарида қуйидагича баён этган: “Беминнат ато этувчи ва хасисликдан фориғ бўлмиш бағишловчи ҳазрат (тангри таоло) жаноб Улуғбекка саодатманд фарзанд ато этди: саккизинчи муқаррамда жаҳон юзи унинг дунёга келиши билан шараф топди ва хурсандлигу хуррамликка сабаб бўлди. Унинг ҳумоюн номи мирзо Абдураҳмон деб аталди”.

1442 йил (бундан 583 йил олдин) – темурийлар ҳукмдори Шоҳрух мирзонинг тарихчи Абдураззоқ Самарқандий бошчилигида Жанубий Ҳиндистонга юборган элчилари пойтахт Ҳиротдан йўлга чиқди. Элчилар Эрон замини орқали Хурмуз бандаргоҳи томон йўл олди. Бу элчилар 1444 йилнинг декабрида Ҳиндистон сафаридан Ҳиротга қайтиб келган. Бу элчилик сафари бир ойи кам 3 йил давом этган.

1832 йил (бундан 193 йил олдин) – Қўқон ҳукмдори Муҳаммад Алихон даврида Пекинда Қўқон–Хитой шартномаси имзоланди. Бу вақтда Қўқон хонлиги ўз чегараларини Хитой ихтиёрида бўлган Шарқий Туркистон томон тобора кенгайтириш сиёсатини давом эттирар, айни пайтда Хитой молиявий қийинчиликлар туфайли Қўқон хонлигига қарши очиқдан очиқ уруш ҳаракатлари олиб боришга қодир эмас эди. Қўқон хони Муҳаммад Алихон номидан шартномага унинг элчиси Аълам почча имзо чеккан ва Қуръони Каримни ушлаб қасам ичган.

Аълам поччанинг Пекинда император Цяньлун ҳузурига бориши ва Қўқон ҳукмдори Муҳаммад Алихон ёзган мактубни топшириши ҳақида муаррих Тожирнинг “Ғаройиби сипоҳ” (“Қўшин ажойиботлари”) асарида қуйидаги маълумотлар келтирилган: “Аълам почча ҳоқонлик даргоҳига кириб таъзим бажо келтирди. Хоқон кўрдики, ажиб бир баланд бўйлиқ, улкан жуссалиқ, олижаноб ва донишманд киши турибди. (Элчига) жой кўрсатдилар. Аълам почча ўтириб, фалакрифъатлик хоннинг мактубини хоқоннинг қўлига топширди. Хоқон тилмочни чақириб мактубни ўқиш учун берди. Тилмоч мактуб муҳрини очиб, бошидан охиригача ўқиди”.

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – Туркистон ўлкасидаги барча ташкилотларнинг спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирадиган Марказий Жисмоний тарбия Кенгаши тузилди. Унинг таркибига ҳукумат органлари, ҳарбий, маориф ва жамоат ташкилотлари вакиллари киритилди. Марказий Кенгашнинг вилоятларда бўлимлари ҳам ташкил этилди.

1925 йил (бундан 100 йил олдин) – юртимизда ўрта асрлардан бери маълум бўлган “вилоят” маъмурий-ҳудудий бирлиги “уезд” деб юритила бошланди. Кейинчалик русча “область” номи билан қайта ташкил этилди. Ўзбек тили давлат тилига айланиши муносабати билан тарихий маъмурий-ҳудудий бирлик номи сифатида “вилоят” сўзи қайта тикланди.

1936 йил (бундан 89 йил олдин) – машинасозлик соҳасидаги олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Носир Рашидов таваллуд топди (вафоти 2002 йил). У 1992–2002 йилларда Жиззах политехника институти ректори бўлган. Носир Рашидов кўп бўғинли тракторпоездлар ихтирочиси ҳисобланади.

1938 йил (бундан 87 йил олдин) – журналист, жамоат арбоби, ўзбек даврий матбуотининг асосчиларидан бири, эллик саккиз ёшли Исмоил Обидий Эсерлар партиясининг собиқ аъзоси ва япон разведкасининг жосуси сифатида қамоққа олинди. У 1940 йил 9 февралда Краснояр ўлкасига 5 йилга сургун қилинди. Бу унинг ҳаётидаги учинчи сургун эди. Бироқ у орадан узоқ вақт ўтмасдан ўша ерда вафот этди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Исмоил Обидий 1906 йилда Тошкент жадидларининг “Тараққий” газетасини чиқарди. “Тараққий” том маънодаги илк миллий нашр ҳисобланади. Унинг муҳаррири Исмоил Обидий тошкентлик жадидлар ўртасида “Исмоил Тараққий” номи билан машҳур бўлган. “Тараққий”нинг илк сони чиққан 27 июнь – 1993 йилдан буён мамлакатимизда “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” сифатида нишонланади.

1948 йил (бундан 77 йил олдин) – ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида Маннон Уйғур томонидан Уйғун ва Иззат Султон қаламига мансуб «Алишер Навоий» драмасининг янги таҳрири саҳна юзини кўрди. Мазкур драма илк бор саҳналаштирилганда унинг премьераси 1945 йил 1 апрелда бўлиб ўтган эди. Ўшанда бош ролларни Аброр Ҳидоятов (Навоий), Сора Эшонтўраева (Гули), Лутфулла Нарзуллаев, баъзида Шукур Бурхонов, Асад Исматов (Ҳусайн Бойқаро), Обид Жалилов (Маждиддин), Саидхон Табибуллаев (Мансур) ўйнаган эдилар. Орада спектакль “ўтмишни идеаллаштириш”да айбланиб, тўхтатиб  қўйилди. Асар 1948 йили айрим таҳрирлардан кейин қайта тиклангач, Навоий ролида Олим Хўжаев чиқди.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Тошкентда Республика байналмилал маданият маркази ташкил килинди.

1998 йил (бундан 27 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Алпомиш» достони яратилганлигининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида 1999 йилда аждодларимиз ижодий даҳосининг бебаҳо бадиий ёдгорлиги бўлмиш «Алпомиш» достони яратилганининг 1000 йиллиги ЮНЕСКО иштирокида кенг миқёсда нишонланди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга биноан Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номи берилди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика давлат таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларга ўқув-услубий фильмлар ёрдамида дарс ўтиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимиздаги қайси олий таълим муассасасига Шароф Рашидов номи берилган?