Юртимизда тадбиркорлик янада ривожланади
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини катта қизиқиш билан тингладик.
Мурожаатда Давлатимиз раҳбари тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни кучайтирилиши ҳақида тўхталиб ўтди.
Жумладан, Президентимизнинг:
«Хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга қаратилган чоралар кўрилади. Тадбиркорларнинг ер-мул ксолиғини тўлаш муддати яна бир йилга узайтирилади.
Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 6 триллион сўм кредит ажаратилади.
Қишлоқларда тадбиркорликни ривожлантириш учун юз миллион сўм ажратилади.
Тадбирларни комплекс ҳимоя қилишга қаратилган “Тадбиркорлик кодекси” ишлаб чиқилади» деган сўзларини тинглаб, тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибордан беҳад хурсанд бўлдим.
Мен шу юртнинг бир фарзанди, тадбиркорлар билан бевосита ишлаш тизими вакили сифатида мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, кенг кўламли ислоҳотлар давомийлигини таъминлашда Мурожаатномада тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Давлатимиз раҳбари илгари сурилган ташаббуслар мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаради, десам асло хато қилмаган бўламан.
ишлар юқоридаги каби ишлар жамият равнақини янада юқори даражага кўтаришда қаратилган Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида илгари сурилган вазифалар тўла-тўкс амалга оширилди, десам асло хато қилмаган бўламан.
Чунки жамиятни ривожлантирувчи асосий куч, шубҳасиз, тадбиркорлардир. Буни жорий йилда бошимиздан ўтказган пандемия яна бир бор кўрсатиб берди. Қийин пайтларда оғир шароитда қолган, эҳтиёжманд оилаларга, умуман, халқимизга энг аввало, тадбиркорлар кўмакчи бўлди. Ана шундай қийин бир даврда ҳам мамлакатимизда тадбиркорлик, айниқса, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, опа-сингилларимиз учун янги иш ўринлари яратиш, уларнинг қўллаб-қувватлаш ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган эътиборга молик ишлар олиб борилди. Бу пандемия сабаб ҳаётимиз, иқтисодиётимизда юзага келган қийинларда осон чиқишимизга имкон берди.
Жумладан, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Андижон вилояти бўлинмаси томонидан ҳам хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, касбга қайта ўқитиш сингари йўналишларда қатор лойиҳалар амалга оширилди. Ана шу лойиҳалар доирасида вилоятдаги 2,5 минг нафардан зиёд хотин-қиз турли йўналишлар бўйича ўқитилди.
Ишонаманки, Мурожаатномада тадбиркорликни риожлантириш бўйича белгиланган ишлар юртимиз тараққиётини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Наргиза МИРЗАЛИМОВА,
«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Андижон вилоят бўлими ижрочи директори.