“Tashkent city”даги “Congress Hall” мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди давом этмоқда.

 ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилмоқда. 
 
– Бундан олти-етти йил олдин, афсуски, ўн минглаб беморлар гемодиализ, онко-гематология ёрдамидан фойдаланиш учун кунлаб, ойлаб навбат кутганлари, қанчаси бу хизматларга етиб бора олмагани аччиқ ҳақиқат. Ёки эшитиш қобилияти заиф, юрак нуқсони ва ирсий касаллиги бор минглаб болаларга ўз вақтида махсус тиббий ёрдам кўрсатилмагани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Биз тиббиёт соҳасида катта ислоҳотларни бошладик. Бунинг натижасида вазият тубдан ўзгарди. Энди бундай беморлар учун замонавий шифохоналар ҳам, малакали мутахассислар ва даволаш учун маблағимиз ҳам етарли, – деди Шавкат Мирзиёев. 
 
Лекин, аҳолимизни тиббиёт тизимидан рози қилиш учун, ҳали жуда кўп ишларни амалга ошириш кераклиги айтилди. Юртимизда ўртача умр давомийлигини ҳозирги 73 ёшдан келгусида 78 ёшга етказиш бўйича барча имкониятларни ишга солиниши таъкидланди. 
 
Бунинг учун, 2030 йилга қадар оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасида ирсий касалликларни камида 2 баробарга қисқартириш, шунингдек, онкология, юрак-қон томир, диабет, нафас йўллари ва юқумли касалликлар бўйича эрта ўлимни эса, 2,5 баробар камайтириш асосий вазифа бўлиши айтилди. 

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш бўйича барча имкониятлар ишга солинади