Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 январдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида мамлакатимизда жорий йил давлат дастури доирасида амалга ошириладиган асосий мақсадлар ва устувор йўналишлар белгилаб берилди.

Мазкур ҳужжатга асосан, экология ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш йўналишида жорий йилда мамлакатнинг экологик қиёфасини яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли турмуш тарзини яхшилаш борасида қатор чора-тадбирлар белгиланган. 

Жумладан, экологик муҳитни яхшилаш: маҳаллаларда яшиллик даражасини ошириш, кўчаларда сояли дарахтлар экиш ва табиий муҳитни муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш, мамлакатимизда қуёш ва шамол энергиясини кенг жорий қилиш, сув ресурсларини тежаш, хусусан, 1,6 миллион гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, 2,5 миллиард куб метр сувни тежаш таъкидланган. Шунингдек, яшил технологиялар ва декарбонизация: иқтисодиёт тармоқларини “яшил ривожланиш” моделини жорий этиш, ишлаб чиқаришда углерод изини камайтириш ва энергия тежамкор инновациялардан фойдаланиш, биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш, яъни орол денгизи тубида 100 минг гектар “яшил майдон” барпо этиш ва мамлакатдаги ўрмонзорларни 4,1 миллион гектарга етказиш вазифаси қўйилган.

Фармонга асосан, 2025 йилда аҳоли саломатлигини яхшилаш ва экологик ҳаёт тарзини шакллантириш борасида ҳам муҳим тадбирлар амалга оширилиши белгиланган. Хусусан:

– “Бир миллион яшил оила” ташаббуси: аҳолини экологик маданиятга жалб этиш ва табиатга эътиборни кучайтириш;

– “Яшил транспорт” тарғиб қилиниши: велосипед йўлакларини кенгайтириш ва жамоат транспортида экологик тоза транспортлардан фойдаланиш;

– Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш: исрофгарчиликка қарши кураш, соғлом овқатланиш маданиятини шакллантириш ва сув, электр, газ каби ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича илғор тажрибаларни ўргатиш.

Шунингдек, янги иқтисодий модел ва инвестициявий муҳит йўналишида фармонда иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, бюджет тақчиллигини 3 фоиз даражасида сақлаш ва ялпи ички маҳсулот ҳажмини 200 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсад қилиб қўйилган.

Бунинг учун корхоналарда “яшил трансформация” дастури доирасида йирик саноат корхоналарида экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий қилиш, давлат иштирокидаги компанияларнинг харажатларини қисқартириш белгиланган. Қолаверса, 2025 йилда корхоналарнинг трансформация қилиш ва ишлаб чиқариш харажатларини 20 фоизгача камайтириш, рақамлаштириш ва инновациялар, яъни “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали экологик хавфсиз қурилиш стандартларини жорий қилиш кўрсатиб ўтилган.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган фармони мамлакатимизнинг экологик ва иқтисодий ривожланишига кенг йўл очиб, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнини тезлаштиради. Давлат ва жамиятнинг умумий саъй-ҳаракати билан нафақат табиат асраб авайланади, балки аҳолининг саломатлиги мустаҳкамланади, турмуш фаровонлиги янада юксалади. 

Диёрбек Турғунов,

“Юксалиш” ҳаракати Андижон

вилояти  ҳудудий бўлинмаси раҳбари.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда экологик барқарорлик таъминланади