Мамлакатимизда Ўзбекистоннинг туристик имижини ошириш, маданияти ва туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, хусусан, европалик сайёҳлар оқимини юртимизга йўналтириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Германия туризм индустрияси айланмасининг 90 фоизини бирлаштирган ассоциация – Deutscher Reiseverband e.V. – DRV билан ҳамкорликда жорий йил 10-17 май кунлари мамлакатимизда “Destination Forum” туристик форуми ўтказилади. Шу мақсадда махсус делегациянинг диёримизга ташрифи ташкил этилмоқда.

Хорижий ҳамкорлар билан бирга 80 нафар меҳмонни кутиб олиш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Делегация вакиллари 5 гуруҳга бўлиниб, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, маданий мерос объектлари, сайёҳлик қишлоқлари, оилавий меҳмон уйлари ва бошқа сўнгги барпо этилган туристик объектлар бўйлаб ахборот билан таъминланган саёҳатни амалга оширади.

Жорий йил 16 май куни маҳаллий туристик операторлар иштирокида “Destination Forum” форуми, В2В шаклидаги учрашувлар бўлиб ўтади.  

Мазкур лойиҳа юзасидан ихтисослашган сайёҳлик журнали “FVW/TravelTalk” саҳифасида мамлакатимиз сайёҳлик имкониятига бағишланган “Янги Ўзбекистонни кашф этинг!” номли материал чоп этилди. Мақолада немис мутахассислари 2023 йил 10-17 май кунлари ўтказиладиган мазкур лойиҳада иштирок этишга таклиф қилинган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, 2023 йил 9 март куни туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Германия туризм Ассоциацияси (DRV) ўртасида англашув меморандуми имзоланган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда “Destination Forum” туристик форуми ташкил этилади