Кексаликда одам атрофидаги воқеаларни, оқ-қорани шошилмай, ҳис-ҳаяжонга берилмай баҳолар экан. Ҳозирда саксондан ошиб, тўқсон ёшга қараб кетяпман. Умрим бўйи турли соҳаларда раҳбарлик вазифаларида ишладим, элга хизмат қилдим.

Ўтган 2022 йилнинг 23 ноябрида Юртбошимизнинг Навоий вилоятига ташрифи давомида Учқудуқ студиясидан туриб онлайн суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлдим. Ҳудуддаги энг муҳим масала сув муаммосини айтишни дилимга тугиб, сўз олганимда Президентимиз қизилқумликларнинг бугунги ҳаётидан, турмуш даражасидан хабардорлигини билдириб, масаланинг ечимини очиқ-ойдин баён қилган эди. Натижада туман марказига жуда катта маблағ эвазига ичимлик суви қувурлари тортиш, “Мингбулоқ” сув омборининг 7 километр узунликдаги сув трассасини алмаштириш, шаҳар марказининг иситиш тизимини янгилаш масалалари “Йўл харита”дан ўрин олди.  

Бугун ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси Давлатимиз раҳбарининг чўлнинг оғир шароитида яшаётган оилалар турмушини фаровон этиш, эртанги кунга ишонч, ёшларга ғайрат-шижоат бағишлаш, меҳнатларига яраша муносиб шароитларга эга бўлиш орзусини амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларининг бир кўринишидир.  

Мулоқотдан кейин: “Эҳ, қанийди ёш бўлсам”, деб ўйланиб қолдим. Бугун маҳалланинг тўри бизники! Маҳалладошларимга Юртбошимизнинг дардига малҳам бўлайлик, қанотларига кирайлик, халқпарвар, доно Йўлбошчи халқнинг бахти,дейман.  

– Айтинг, биз нима қилайлик Абдулла бобо? – дейишади ёшу қари.  

– Ҳеч нарса қилма, меҳнатингни бил. Ўзбекистонимизнинг бугуни, эртанги куни, келажаги учун меҳнат қил, жон-жаҳдингни аяма. Яна бир-бирингга кўз-қулоқ, меҳрибон бўл, инсоф диёнатни йўқотма, болаларингга насиҳат қил. Яна айтаман, бовирларим, қозоқнинг ўзбекдан яхшироқ қондоши йўқ, сенлар шуни бил. Биз бир дарахтнинг икки шохимиз, буни унутма, дейман.  

Бугун Учқудуқ туманида 41 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Унинг 25 фоизи қозоқлар. 14 қозоқ мактаби ишлаб турибди. Қозоқ биродарларимиз яшайдиган олис овулларнинг барчаси “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида замонавий кўриниш касб этган. Ҳар бир овулдаги ўнлаб ижтимоий соҳа объектлари капитал таъмирланди ёки янгидан барпо этилди. Барча овул йўллари таъмирланиб, текис ва равон йўлларга айланди. Қизилқум кенгликларида чорванинг сони йилдан-йилга ортиб, аҳоли фаровонлиги ҳам шунга мутаносиб равишда ўсиб бормоқда.  

Тўйларимизда ўзбекнинг сурнайига қозоқнинг дўмбираси, аскиясига айтишув уланиб кетади. Бизга яна не керак?!  Азиз юртбошим. Сиз ҳар бир қозоқ уйининг тўрида, қалбининг қўрида ардоқ топган инсонсиз. Биз кексаларга кўрсатаётган меҳр-мурувватингиз учун Сиздан беҳад миннатдормиз.  

Абдулла Керуенбаев,

меҳнат фахрийси, “Дўстлик” ордени соҳиби

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимиз янада гуллаб-яшнайверсин