Юртимиз раққосаларининг хориждаги ютуғи
Жанубий Кореянинг Андонг шаҳрида ўтказилган халқаро ниқоб рақси фестивали номоддий меросни асраб-авайлаш, уни кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этувчи ижодий лойиҳалардан саналади.
Жанубий Кореянинг Андонг шаҳрида ўтказилган халқаро ниқоб рақси фестивали номоддий меросни асраб-авайлаш, уни кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этувчи ижодий лойиҳалардан саналади.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова бошчилигидаги делегация ҳам мазкур фестивалда иштирок этди.
Фестиваль доирасидаги Ўзбекистоннинг тасвирий ва амалий санъати, музейшуносликка оид бой ва такрорланмас ютуғини намойиш этувчи кўргазма халқаро фестиваль иштирокчиларида катта таассурот уйғотди.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг рақс жамоалари ҳам ўз репертуарларидаги энг сара мусиқий гулдасталарни фестиваль иштирокчилари эътиборига ҳавола этди. Миллий рақс санъатимизнинг қадимий анъаналари, ўзига хос йўналиш ва мактабларини намойиш этувчи ушбу дастур хорижлик санъат мухлисларига манзур бўлди. Хусусан, фестиваль доирасида рақс санъати бўйича ўтказилган жамоавий танловда юртимиз вакиллари фахрли биринчи ўринни, яккахон раққосалар ўртасида ўтказилган танловда эса биринчи ва учинчи ўринларни қўлга киритди.