Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирида фермер ва деҳқонлар, томорқа ер эгалари фаол иштирок этмоқда.

– Ушбу ишларни янада жадаллаштириш мақсадида Раёсатнинг фермер ва деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгаларига мурожаати қабул қилинди, – дейди  Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари  кенгаши раиси Қ. Нуримбетов. – Чунки кўчат экиб, боғ яратиш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, ҳаётимиз файзли ва фаровон бўлади.  

Айни чоғда боғлар, кўчалар ҳамда йўл четларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни мевалар билан тўлдиради. Дарахтларга меҳр бериш, уларни парваришлаш энг эзгу ва хайрли амал саналади. Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган фарзандга атаб ерга ниҳол қадаган. Ўша дарахт билан бирга фарзанд ҳам улғайган.  

Демак, халқимизнинг ибратли ўтмиши ўзимиз яшаётган муҳитда табиатга оқилона муносабатда бўлиб, уни асраб-авайлаш, келгуси авлодлар ҳам яхши яшаши учун қулай макон барпо этишга ундайди.  Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида берган кўрсатмалари ана шундай эзгулик йўлидаги жуда ҳам муҳим ташаббусдир.  Мазкур йиғилишда жорий йил куз ойида 75 миллион дона, келгуси  йил баҳор ойида 125 миллион дона  дарахт экиш вазифаси белгилаб берилди. Шунингдек, ушбу йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмаслиги, келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахт кўчатини экиш мақсад қилингани таъкидланди.  

Қайд этиш зарур, лойиҳани амалга оширилишида ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб, уларни етиштириш учун кўчатхоналар кўпайтирилиши айни муддаодир. Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида жорий йилнинг баҳор ойларида маҳаллаларда, фермер ва деҳқонларимиз далалари четларига ва аҳоли томорқаларида 4 миллион 462 мингдан зиёд кўчат экилди. Албатта, бу савобли ишларда кўплаб ташкилотлар, маҳаллалар, умуман, кенг жамоатчилик қатори меҳнаткаш деҳқон ва фермерларнинг ҳам муносиб улуши бор.  

Шунингдек, юқоридаги тадбирларни давом эттириш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил куз  мавсумида жами 5,3 миллион дона тут, ток ва бошқа турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатини экиш белгилаб олинди. Бунинг учун мамлакатимиздаги кўчат етиштирувчи бир ярим мингта фермер, деҳқон хўжаликларида ва томорқа ер эгаларида етарлича миқдорда тут, ток, тол ва бошқа дарахт ниҳоллари экиш учун парваришланмоқда.  

Қорақалпоғистон Республикасидаги 424 та  маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида 342,3 мингдан зиёд деҳқон ва томорқа ер эгалари фаолият юритмоқда. Агар ҳар бир томорқачи ўз томорқасига, маҳалла гузарига ва кўча бошига 10 тупдан кўчат экса, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 3,4 миллион донадан ортиқ кўчат экилади. Кўчат етказиб бериш ва нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари  кенгаши ҳузуридаги Қува тумани томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий марказида етиштирилган ток, тут ва бошқа мевали дарахт кўчатларини фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига тизимли етказиб бериш бўйича ҳар бир туман марказларида кўчат сотиш ярмаркалари ташкил этилмоқда.  

Жорий йилдан бошлаб пахта ва ғалладан бўшаган майдонлардан  деҳқон хўжаликлари учун ер ажратилиб, улардан даромад олиш бошланди. Бунда  давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 сентябрдаги “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори озиқ-овқат хавфсизлигини ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда аграр соҳада аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг даромадларини оширишга хизмат қилади. Бу эса ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланган ҳолда “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш имконини беради.  

 Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимиз озодалиги ва кўркамлигига барчамиз масъулмиз