Юртим келажагига бефарқ эмасман
Дилчеҳра Эргашева – Пахтакор туманидаги “Silverleafe” пахта-тўқимачилик кластерида комбайн оператори, “Келажак бунёдкори” медали сохибаси:
— Конституция бизники, барчамизники! Унга киритилаётган ўзгаришлар биз, ёшлар ҳаётида янги саҳифа очишига ишонамиз. Зеро, унда фарзанди борлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш, айниқса, иш ҳақини камайтиририш тақиқланаётгани жуда қувонарли. Янги Конституцияда аёллар ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда. Мен юз бераётган сиёсий жараёнларга бефарқ эмасман. Ва барча тенгдошларимни референдумда фаол иштирок этишга чақираман.
Дилчеҳра Эргашева 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишни мақсад қилган.
<iframe width="1920" height="969" src="https://www.youtube.com/embed/dh2CRfK9d_I" title="Юртим келажагига бефарқ эмасман" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>А.ҚАЮМОВ (видео), ЎзА