Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Шофиркон туманида айни шу шиор остида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда туман бошқарув идоралари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари, касаба уюшмаси фаоллари ва фахрийлар қатнашди.
Тадбир доирасида “Лидерлар” ва “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмаси” жамоалари ўртасида беллашув ташкил этилди. Тўрт шарт асосида ташкил этилган бу мусобақада жамоалар аъзолари ўз ҳозиржавоблиги, истеъдоди ва саҳнадаги чиқишлари билан ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган тадбирда “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмаси” жамоаси ғолиб деб топилди.
[gallery-20308]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА