ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти Пешку туманидаги Талисобун маҳалласида яшовчи Назар ота Шеров урушга жўнаб кетган пайтида навқирон 18 ёшида эди. У 1945 йил апрель ойига қадар Украина фронтида йигитлик бурчини ўтади. Украина, Польша давлатларини озод этиш учун кечган оловли жангларда қатнашди.

[gallery-17363]

Шукрки, яқинлари дуоси ижобат бўлиб, Назар ота ажал домидан соғ-омон Ватанига қайтди. Урушдан кейин узоқ йиллар қишлоқ мактабида ўқитувчилик қилиб, ҳурмат-эътибор топди. Оз эмас, кўп эмас, нақд 10 нафар фарзандни тарбиялаб, эл қаторига қўшди. Айни кунда бир этак невараю эваралар қуршовида дориломон кунлар шукронаси билан яшамоқда.

Отахон нафақат қишлоқдошлари, балки туман аҳлининг ҳам фахри. Бугун Назар отани зиёрат қилиб келувчиларнинг қадами узилмайди. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби вакиллари ҳам отахонни байрам билан қутлаб, табаррук дуосини олди.  

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юрт фахрига айланган Назар ота