Мамлакатимизда жамиятни демократлаштириш ва модернизациялаш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва ривожлантириш, кўп жиҳатдан ҳуқуқий таълимни такомиллаштиришни, юридик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни бугунги кун талаблари даражасига кўтариш, замонавий мукаммал ҳуқуқий таълим тизимини шакллантиришни талаб этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, таълим тизимида юриспруденция соҳасининг назариясини ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, амалий билим ва кўникмаларни ёш мутахассисларда шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Бунда талабаларни ўқитиш амалиётдаги мисоллар ва вазиятларга яқин равишда олиб борилиши лозим.  

Ҳозирги кунда таълим тизимида инновацион методлардан фойдаланиш, замонавий таълим технологияларини самарали қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда олий таълим муассасаларида умумий ва мутахассислик фанларини ўқитишда инновацион таълим технологиялари орасида муҳим ўрин эгаллаган “Case-study” технологиясини қўллаш тажрибаси шаклланмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида ўқув жараёнини янада такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш йўналишида замонавий технологиялар ва интерактив таълим услубларини (E-Minbar электрон платформаси), талабаларнинг мустақил ўқув ва амалий фаолияти (case-study, kouching...)ни ривожлантириш орқали амалиёт ўташ каби долзарб вазифалар белгилаб берилган.  

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2016 йил 22 апрелдаги «Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисида»ги низомга мувофиқ якуний назорат талабанинг модуль ўқув дастурининг мазмунини ўзлаштирганлик даражаси, унинг мантиқий фикрлаши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш амалий кўникмалари, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари лойиҳаларини тузиш, муаммоли вазиятларни (case-study) ҳал этиш, тизимли, танқидий таҳлил қила олиши, ўз фикрларини изчил ва аниқ баён қилиш қобилиятларини баҳолашга қаратилган. 

“Case” инглиз тилидан олинган бўлиб, ҳодиса деган маънони англатади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, case ҳаётда содир бўладиган, аниқ муаммоли вазиятнинг тафсилотидир. “Case-study” бу ҳодиса ва вазиятларни таҳлил қилиш усули бўлиб, у талабаларга билим бериш якуний натижа деб қаралмасдан, ўзлаштирилган билимларни амалда қўллаш таълимнинг якуний натижаси сифатида қаралиши кераклигини англатади. 

“Case” усули илғор педагогик технология усуллари ичида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у муаммоли ҳолатларни дарс машғулотларида таҳлил қилиш ва ҳал этиш имкониятини яратади ҳамда ундаги муаммоларни ечиш жараёнида ўзлаштирилиши зарур бўлган ўқув материали ҳам ифодаланади.  

Мазкур метод муаммоли таълим методидан фарқли равишда реал вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади.  

Агар у ўқув жараёнида маълум бир мақсадга эришиш йўли сифатида қўлланилса, метод характерига эга бўлади, бирор-бир жараённи тадқиқ этишда босқичма-босқич, маълум бир алгоритм асосида амалга оширилса, технологик жиҳатни ўзида акс эттиради.  

Бошқача айтганда, бу тушунча ҳаётда юз берадиган қандайдир воқеа ёки ҳодисани, аниқ бир вазиятнинг тафсилотини англатади. Умуман олганда, “Case-study” (аниқ бир ҳолат ёки вазият), муайян жараёнда содир бўладиган ҳақиқий воқеликни сўзлар, рақамлар, образларда ифода этишда намоён бўлади.  

Бундан ташқари, бу ифода таълим соҳасида, ҳодиса ёки вазиятни тадқиқ этиш учун ишлатиладиган ахборот, стенография сифатида қўлланилади. “Case-study” ҳодиса ёки вазиятнинг оддий тафсилотидан фарқли ўлароқ, у ўқув материалини ўзлаштириш учун кўмаклашувчи ахборотни ўз ичига олади, бунга муаммони аниқлаш ва уни ҳал қилиш йўлларини излаш орқали эришилади.  

МАҚСАД...  

“Case-study” технологиясининг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:  

- таҳлил кўникмалари ва танқидий тафаккурни ривожлантириш;  

- назария ва амалиёт бирлигини таъминлаш;  

 - муаммо юзасидан турли қарашлар ва ёндашувларни намойиш қилиш;  

- қарорлар қабул қилиш ва унинг оқибатларига доир мулоҳазаларни тақдим этиш;  

- ноаниқликлар мавжуд бўлган шароитда муқобил вариантларни баҳолаш кўникмаларини шакллантириш.  

Дарҳақиқат, “Case-study” талабаларни ҳар қандай мазмунга эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади. Унинг негизида муайян муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнининг умумий моҳиятини акс эттирувчи элементлар ётади.  

Улар қуйидагилардан иборат: таълим шакллари, таълим методлари, таълим воситалари, таълим жараёнини бошқариш усул ва воситалари, муаммони ҳал қилиш юзасидан олиб борилаётган илмий изланишнинг усул ва воситалари, ахборотларни тўплаш, уларни ўрганиш усул ва воситалари, илмий таҳлилнинг усул ва воситалари, ўқитувчи ва талаба ўртасидаги таълимий алоқанинг усул ва воситалари, ўқув натижалари.  

Замонавий ўқитиш амалиётида таълим жараёнида “Case”ларнинг қуйидаги турлари қўлланилмоқда:  

- муаммонинг ечими ва қарорларни таҳлил қилишга йўналтирилган “сase”лар;  

- қарор ёки яхлит муаммони ифодаловчи “сase”лар;  

- талаба фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш имкониятини берувчи “сase”лар.  

Таълимда қўлланиладиган “Case-study”нинг тайёр вариантлари ҳам мавжуд бўлиб, уларни ҳатто харид қилиш ҳам мумкин. Бироқ, энг самарали йўл ҳар бир фан бўйича “сase”ларнинг мустақил равишда яратилишига эришишдир. Биргина АҚШнинг Ҳарвард университетида йилига 700 та “сase” ишлаб чиқилади. Уларнинг нархи 10 АҚШ доллари атрофида, баъзи “сase”ларнинг нархи 500 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларигача бўлиши мумкин. Лондон бизнес мактаби ва бошқа бизнес мактаблар ўзларида 340 нафарга яқин иштирокчиларни бирлаштирган ҳолда “сase”ларни яратиш билан шуғулланади.  

Хорижий мамлакатлар таълими амалиётида “сase”лар амалий ва илмий тадқиқотларини ташкил этиш мақсадида қўлланилиши сабабли улар одатда мураккаб таркибий тузилма ҳамда ўртача (Европа), катта (АҚШ) ҳажмга эга бўлади. Кўп ҳолатларда “сase”лар биргина машғулот жараёнида ҳал қилинмай, балки бутун бир семестр, ҳатто ўқув йили давомида ечилади. Уларнинг бу борадаги тажрибаларидан битирув малакавий ишлари (бакалавриат), магистрлик диссертациялари (магистратура), битирув лойиҳа ишлари (малака ошириш курслари)да фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ўқув материалининг характеридан келиб чиққан ҳолда оддий, мураккаб таркибий тузилишга эга бўлмаган, яъни "mini-сase"лардан ҳам фойдаланиш амалий қийматга эгалиги таълим амалиётида ўз тасдиғини топган.  

“Case-study” технологияси талабаларда предметни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни, амалий кўникмаларни, вазиятни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул қилишга нисбатан ижодий ёндашиш малакаларини ривожлантиради, турли муаммоли вазиятлар ва уларни ҳал қилиш асосида улар томонидан билимларнинг фаол ўзлаштирилиши учун имконият яратади.  

“Case-study” ёрдамида талабалар қуйидаги кўникма, малакаларга эга бўлади:  

- таҳлилий кўникмалар (маълумотларни ахборотлардан ажрата олиш, уларни туркумлаштириш, маълумотларни зарур ва нозарурга ажратиш, таҳлил қилиш, тақдим этиш; бунинг учун шахс аниқ, мантиқий фикрлай олиши лозим);  

- амалий кўникмалар (муаммонинг мураккаблигидан келиб чиқиб, реал вазиятни таҳлил қила олиш, энг муҳим назария, метод ва тамойилларни қўллай билиш);  

- ижодий кўникмалар (бунда мантиқийлик асосида вазият (муаммо)ни ечиш муҳим эмас, балки ижодий ёндашув асосида муаммонинг бир неча ечимларини топиш ва уларни таҳлил қилиш талаб этилади);  

- мулоқот кўникмалари (унга кўра талаба баҳс-мунозара олиб бориш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш, қарорига бошқаларни ишонтириш, жуда қисқа ва ишонарли ҳисоботни тайёрлаш кўникмаларини ўзлаштира билиши зарур);  

- ижтимоий кўникмалар (қарорни муҳокама қилиш жараёнида талабалар бошқаларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш, бошқаларни тинглай билиш, баҳсда ўзгаларнинг фикрларини қўллаб-қувватлаш, илгари сурилган фикрга қарама-қарши фикрни билдира олиш ва ўзини бошқара олиши лозим);  

- ўз-ўзини таҳлил (баҳс-мунозара жараёнида ўзини тута билиши, бошқаларга намуна бўлиши муҳим).  

Юридик таълим жараёнида "сase"ларни қўллашда жараён (машғулот) якунида албатта ўқитувчи (кейсолог)нинг ечими тақдим этилиши зарур. Бунинг дидактик аҳамияти бу ечим асосида талабаларнинг ўз ўқув-билиш ҳаракатларининг қанчалик тўғри, самарали, мақсадга мувофиқ амалга ошира олганликларини таҳлил қилиш, солиштириш, йўл қўйган хатоларини аниқлаш имкониятини яратиши билан белгиланади.  

Хулоса қилиб айтганда юридик муассасалар таълим амалиётига “Case-study” усулини кенг татбиқ этиш орқали қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:  

биринчидан, мамлакатдаги юридик таълимнинг йўналиши, унинг нафақат таълим олувчиларда аниқ билимларни шакллантиришга, шу билан бирга талабаларда фикрлаш фаолияти, назарий билимларини амалда қўллашга тайёрлик ва бунга қобилликни ривожлантириш, бўлғуси мутахассисларда мустақиллик ва ташаббускорлик, бошқарув ва тадқиқотларнинг турли жиҳатлари билан боғлиқ кенг доирадаги масалаларни идрок этиш қобилиятини равнақ топтиришга йўналтирилган бўлади;  

иккинчидан, бозор иқтисодиётининг ностандарт вазиятларда тизимли асосда ва самарали тарзда оқилона ечимларни қабул қилиш қобилиятини эгаллаган мутахассислар синфини шакллантиришга хизмат қилади;  

учинчидан, жаҳон тажрибаси кўрсатиб турганидек, “Case-study” талабаларда ижтимоий етукликни ривожлантириш, ўқишга қизиқиш ва мотивларни ҳосил қилиш, уларни ҳақиқий профессионаллар сифатида етиштиришга кучли таъсир кўрсатади;  

тўртинчидан, “Case-study” интерактив услуб бўлгани сабабли талабалар томонидан унга нисбатан ижобий муносабат бўлишига эришади, улар ушбу услубни ахборотини ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш юзасидан амалий кўникмаларни таъминлайдиган амалий қўлланма (практикум) сифатида қабул қиладилар.  

Акбар Тожибоев,  

Тошкент давлат юридик университети  

Оммавий ҳуқуқ факультети  

декани ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юридик таълимда “Case-study” технологиясининг ўрни қандай?