10 май — Ғофур Ғулом таваллуд топган кун

Сен етим эмассан, тинчлан, жигарим,

Қуёшдай меҳрибон Ватанинг – онанг,

Заминдай вазмину Меҳнаткаш, мушфиқ

Истаган нарсангни тайёрлагувчи

Халқ бор – отанг бор. Чўчима, жигарим...

Мазкур сўзлар инсон қалбига нимаси билан яқинлиги ва юпатувчанлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бу жимгина,  хотиржам умр кечираётган жамиятдаги инсон қалбига ҳам машъум кунлар,  уруш тўзонлари-ю тало-туплардан омон қолган,  аммо ўз жигарларини йўқотиб,  умидсизликка тушган кўзларни эслатади.  Уларнинг юракларини ҳис этиб,  тарих зарварақларига муҳрлаш учун қалб инсонининг шижоати керак.  Мана шундай вазифани эса,  оғир даврларни ўз кўзлари билан кўриб, туйғуларида акс эттиришга жазм этган адиб ва шоир Ғофур Ғулом бўлди. Адибнинг кечинмалари аввало ўз бошидан ўтказган кунларига таяниб улғайган бўлса,  иккинчи томондан ҳамюртларининг давр фожиаларига муносабати билан шаклланиб борди.  

1903 йилнинг 10 май куни Тошкентда, деқҳонлар оиласида туғилган Ғофур Ғуломнинг отаси саводхон, ўзбек ва тожик мумтоз адабиётини ўқиган, рус тилини билган ва шеърлар ҳам ёзган. Унинг уйига Муқимий, Фурқат, Асирий, Хислат ва бошқа шоирлар келиб турган. Бундай муҳит эса ўз-ўзидан сўзи ўткир,  қалби синчков йигитнинг шаклланишига асос бўлиб бораверган.  

1916 йилнинг кузида Ғофур ўқишга киради. Онасининг вафотидан сўнг (отаси аввалроқ вафот этган), у ишлашга мажбур бўлган. Кўплаб касбларда ўзини синаб кўргач, у ниҳоят, матбаага ҳарф терувчи бўлиб ишга киради, сўнгра, педагогик курсларда таҳсил олади. 1919 йилдан 1927 йилгача у ўқитувчи, мактаб директори, Маънавият уюшмаси ишчилари раиси бўлиб ишлайди, болалар уйини ташкил этишда фаол иштирок этади.

1923 йилдан эса унинг адабий фаолияти бошланади. Шеърлар, достонлар, очерклар, ҳажвий ҳикоялар ва қиссалари газета ва журналларда чоп этила бошлайди. 1923 йил ёзилган “Феликс фарзандлари” шеърида етим болалар ҳақида гапираркан, унда ёзувчи ўз ҳаётини ифодалайди.  

“Маориф ва ўқитувчи” ойномасида эса “Гўзаллик қаерда” номли иккинчи шеъри нашр қилинали. Бирин-кетин шеърий тўпламлари босмадан чиқади: “Динамо”, “Хитой суратлари”, “Биз сизлар билан тирикмиз”, “Жонли қўшиқлар”, “Сизга”, “Совға”, “Тонг қўшиғи”, “Қўқон” достони ва бошқалар.

Ғафур Ғуломнинг 30-йил бошларида ёзилган шеърларида янги шаклларга бурилиш сезилади, бунга мумтоз рус тилини ўрганаши ҳам муҳим даражада таъсир кўрсатган. Бундан ташқари, саноатнинг ўсиши, Турксиб темир йўл магистралининг қурилиши каби унинг она юртида содир бўлаётган ажойиб ўзгаришларни таърифлаш учун янги луғат бойлиги, янги шеърий бўёқлар, янги оҳанг ва вазн талаб этилган.

“Динамо” (1931), “Тирик қўшиқлар” (1932) — ёш шоирнинг йўналиши ёрқин намоён бўлган биринчи шеърий тўпламлари.

“Нетай” (1930), “Ёдгор” (1936), “Шум бола” (1936-1962) қиссалари ва “Шариат найранглари” (1930), “Менинг ўғригина болам” (1965) ҳикояларида чинакам халқ қаҳрамонлари, миллийлигимиз тавсирланган.

Ўзбекистон Фанлар академияси академики Ғофур Ғулом “Навоий ва бизнинг давр” (1948), “Фольклордан ўрганайлик” (1939) тадқиқотларини, “Жалолиддин драмаси ҳақида” (1945), “Муқимий” (1941) мақолаларини яратган.

Ўз даврининг долзард асари ёш авлодни тарбиялашдаги қудратли куч ҳақида сўзловчи “Йўлдош” достони бўлган.  

Шу ўринда Ғофур Ғуломнинг "Шум бола"  асарини эслаб ўтмаслик мумкин эмас. Аслида оғриқли кунларни ҳажвга ўраб, акс эттира олиш маҳорати жиҳатдан адибга тенг келадигани бўлмаган, десак,  муболаға бўлмайди.  Бир асарда дард,  ҳикмат,  ҳақиқат,  тарих ва ҳажвни жамлаш ҳамда уни халққа муносиб тарзда етказишга ундовчи куч фақат истеъдодлардагина бўлади. Ўзбек адабиёти мана шундай адиблар маҳорати билан бой эканига шубҳа йўқ. "Шум бола" асари асосида олинган фильмни қайта-қайта кўриб ҳам зерикмасликнинг сабаби ҳам шунда.  Унда жумладан шум бола сифатида талқин қилинган Қоравойнинг бола қалби аслида улғайиб бўлганини кўриб,  беихтиёр ўша замон ва инсонлар тоифаидан бохабар бўласан.  

Шум бола фильмда шундай жумлаларни қалб билан айтганига алоҳида гувоҳ бўлиш мумкин: "Мен етимнинг ҳақини еб кетмоқчимисиз?"  "Бировга тўҳмат қилиш — гуноҳ,  тағин билмадим".  

Фильмда шунингдек,  домла ролини ўйнаган маҳоратли актёр Эргаш Каримовнинг сўзлари эса ҳажвга ўралган,  ҳикматни англатгандек бўлади:  "Донишмандлар танҳо яшашади,  тентаклар эса бир-бирига суянишади".  

Унда домланинг шум бола қалбига сингдирган сўнгги сўзи эса:  "Ўқигин, одам бўласан, мана мени айтди,  дейсан,  ўқигин".  Хўш,  мана ҳикмат қайси даврга ва қай бир инсонга асқатмайди дейсиз?  

Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида XX аср ўзбек адабиёти намояндалари қаторида Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижоди ҳам ўрганилмоқда. Айни кунларда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи илмий ходимлари томонидан адибнинг ҳаёти ва ижоди ўрганилиб,  экспозицияга мос жиҳатлар сараланмоқда.  Марказ томонидан тузилган яна бир илмий гуруҳ аъзолари эса Ғафур Ғулом уй музейидаги ижодкорнинг шахсига доир экспонатлар марказ музейида намойиш этилиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда,  дейилади Ислом цивилизацияси маркази маълумотида.

Дарҳақиқат, Ғофур Ғуломнинг асарлари ва ҳикматини бугунимиз ва авлодларимиз учун ҳам маёқ сифатида ўрганиб боришимиз, инсоний туйғуларимизни ва ўзаро оқибатни сақлашда муҳим аҳамиятга эгадир.  

Абдулазиз РУСТАМОВ,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юракдан чиқиб, қалбларда сақланаётган асарлар ҳикмати...