Бу воқеа кеча, 18 июль куни рўй берди.

Одатимга кўра ишдан қайтишда Марғилоннинг деҳқон бозорига кирдим. Ҳали кечки савдо авжида эди. Расталарни айланиб шафтоли сотувчиси ёнида тўхтадим.

— Оқ шафтоли неча сўм?

— 15 минг сотаётгандим. Анави меҳмонларга 1 килосини 12 га бердим. Мириқиб ейишди, - деди сотувчи орқа қатордаги растадан нимадир савдолашаётган уч тўрт кишини кўрсатиб.

Ё пирай. Очиғи бир оз иккиландим. Сўнг аниқ танидим. Олма, ўрик сотаётган тоға билан савдолашаётган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ва уларнинг биринчи ўринбосари Зайнилобиддин Низомиддинов эдилар. Шафтоли шафтолида қолди. Секингина уларни кузатдим. Йўқ, уларни Фарғонанинг корчалонлари гала-гала бўлиб қуршаб олмаганди. Куч ишлатар тизимдан ҳам бирон киши, ҳатто участка инспектори ҳам йўқ.

— Ўрик ҳали ҳам борми? – сўради ҳалиги харидорларнинг бири бир донасини қўлига олиб

— Э, ака, Марғилонда ўрик қолганмиди. Бу Шоҳимардонники, Исфарак навидан, бир одам шу яшикда олиб келган экан, 28 дан берди, 30 дан сотяпман. Олинг, еб кўринг, еганга пул олмаймиз.

— Шоҳимардонники бўлса биттасини татиб кўрайлик, - дейишди улар.

Шу пайт ўрикфурушнинг ёнгинасидаги аёл «харидор»ларга эланди.

— Ҳой, болам, бу ёққа ҳам қаранг, уйимда бир тупгина шотутим бор. Болалар териб беришганди, тоғорага. Уни сотиб бўлай дедим. Мана қаранг, тагида шунча суви бор. Ўзи силқиб чиққан. Минг дардга даво. Бир пиёлагина ичинг!

— Улар бир бирига қарадилар.

— Э, келинг, онахоннинг қўли қайтмасин, ичсак ичибмизда!

Аёл қувониб кетди. Дарҳол сувда ювилган икки пиёлага шотут шарбатини қўйди ва уларга узатди.

— Онахон пули...

— Йўқ, йўқ, деҳқончилик бу, мен розиман

Шундай бўлсада Қудратилла ака чўнтагидан бир мунча пул олиб секингина тоғора тагига қистирди.

— Оллоҳ рози бўлсин сизлардан, халқимиз фаровон, юртимиз тинч, пошшомиз омон бўлсин дея дуо қилди онахон.

Улар Марғилоннинг кечки бозорида «харидор» бўлиб сотувчилар, бошқа харидорлар билан кундалик турмуш, нарх-наво, Украина, Қорақалпоқ воқеалари, Конституциявий ўзгаришлар ҳақида «эл тили»да оддийгина, чапанисига сўзлашардилар.

Билдимки, улар бозор, «харид» баҳона одамларнинг кайфиятини билмоқчи эдилар.

— Э болаларим деди бир мўйсафид. — Ким нима деса десин, тинчликнинг баҳоси йўқ. Бу Президентимиз халқ юрагидагини билиб оляпти. Кеча уйимга ҳоким, прокурор, милисанинг каттаси келишибди. Аҳволингиз қалай, деб хабар олгани келдик, дейишди улар.

— Ахир маҳалладан 2-3 киши, яна ҳоким ёрдамчиси ҳам доим хабар олиб турибдику, - дедим уларга. – Биздан хавотир олманглар. Агар пошшо юбормаса уларни, илгари ҳеч келмасдида. Президентимизнинг умрлари узоқ бўлсин, дунё тургунча бизга бош бўлиб турсинлар.

Юқори мартабали «харидор»лар ҳам биргалашиб юзларига фотиҳа тортдилар. Кузатиб турибман. Улар оқсоқол дуосидан мамнун бўлиб кетдилар.

— Отахон нима камчиликлар бор? – сўрашди улар

— Буғдойдан бўшаган ердан 2 гектар бизга ҳам беришди, шоли экдик. Худо хоҳласа 9-10 тонна ҳосил оламиз. Меҳнат қилган кам бўлгани йўқ.

Меҳмонларнинг бири қовунфуруш олдида тўхтади.

— Оби новвот, қанди-асал, бир тилим татиб кўринг!

Сотувчи қўярди- қўймай икки-уч қовунни уриб кўрдию, битта чоғроқ бўлсада тоши оғирига пичоқ тортди.

— Қовунни сўйиб қўйдингиз, майли татиб кўрайликчи...

Улар сотувчи райини қайтаришмади. Лекин у билан ҳам «дунёнинг ишлари» ҳақида суҳбатлашдилар.

Шу пайт тасодифан менга кўзлари тушди. Илдам юриб олдиларига бордим. Ҳар иккилари билан бир оғиздан ҳол-аҳвол сўрашган бўлдик. Кейин улар қуруқ мева, гўшт расталари томон кетишди.

— Обидов, булар кимлар, кўп нарса сўрадилар, ҳеч нарса сотиб олишмади?

Таниш овоз келган томонга қарасам Марғилон деҳқон бозорининг «бўри»ларидан бири менга савол аломати билан тикилиб турарди. Мен саволга савол билан жавоб бердим.

— Сизнингча улар кимлар?

Даллолбоши ўйланиб қолди.

— Юрагим бир нарсани сезди, ҳар ҳолда юқорининг одамлари бўлса керак. Лекин галстуклари йўқда... Шунисига ҳайрон бўлиб турибман.

Бутун дунёда Касаба уюшмаларининг бош мақсади – меҳнаткашлар манфаатини ҳимоя қилишдир. Шу паллада мен Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раҳбариятининг ўзини танитмай халқ ичида юриб, улар билан энг муҳим мавзуларда кўнгилдан, эски қадрдонлардек, самимий суҳбатлашганини кўрдим. Оддийлик ва камтарлик туфайли суҳбатдошлари мамлакатнинг таниқли шахслари ёки мавқеи баланд мансаб эгалари эканини билмай қолдилар.

Биз янги Ўзбекистон деганда кўпроқ иқтисодий натижаларни пеш қиламиз. Менимча бўлган бу воқеа Янги Ўзбекистоннинг Янги Касаба уюшмалари, унинг халқона фаолиятининг иникосидир.

«Юқорининг галстуксиз одамлари» юрт кезмоқда. Балки сиз ҳам улар билан учрашиб қоларсиз.

Муҳаммаджон Обидов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Юқорининг галстуксиз одамлари»