Мозийга қайтиб...

Қадим тарихимиз ҳамда буюк аждодларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи “Мозийга қайтиб...” лойиҳамизнинг навбатдаги сони ўзбек миллий мусиқа санъати дарғаси Юнус Ражабий яшаб ижод этган уй-музейидан тайёрланди.

Ўзбекистон халқ артисти, бастакор, хонанда ва созанда, академик Юнус Ражабий серқирра ижодий фаолияти билан ўзбек миллий мусиқаси тарихида ўчмас из қолдирган. У аввало кенг жамоатчиликка ўткир ва ширали овози билан танилади. Кейинчалик, хонандаликни бастакорлик билан бирга олиб борган санъаткор ўзбек мусиқали драма жанрида самарали ижод этиб, куйлар, қўшиқлар, рақс куйлари, хор асарларини яратди. Ўзбек санъатида ҳали ноталар ёзуви мавжуд бўлмаган бир даврда халқ қўшиқлари ва наволарини нотага киритиш ва басталаш орқали уларни абадий йўқолиб кетишидан сақлаб қолди. Миллий мусиқий маданиятимиз ва мақом санъати ривожига улкан ҳисса қўшди. Асосийси, халқ муҳаббатини қозониб, қалблардан мангу жой олди. 

Мусиқа илмининг даҳоси 1897 йил 5 январь куни Тошкент шаҳри Чақар маҳалласида, боғбон оиласида дунёга келган. Оиланинг энг кенжаси, яъни 16 фарзанди эди. Отаси – Ражаб ота ҳар қандай оғир меҳнатдан чўчимайдиган, ғайратли, хушчақчақ, серзавқ, ҳазилкаш, санъатсевар киши бўлган. Маълумотларга кўра, Ражаб отанинг Новза даҳасида катта боғи бўлиб, баҳор келиши билан у ердаги ишлар қизир, ота ўз оиласи билан шаҳардан далага кўчиб, то кеч кузга қадар ўша жойда  яшар  эди. Оғир меҳнатдан сўнг Ражаб ота турли йиғинларга, чойхоналару, тўю томошаларга боришни одат қилган. Кўпинча кичик ўғли Юнус унга ҳамроҳлик қилган. Мусиқага ўта шинаванда ота боғ қўшнилари Мирза Қосим ва Мулла Тўйчи ҳофизларга ҳавасманд эди. Ўғлининг улардан эшитган куй ёки қўшиқларни ёддан куйлаб юриши уни хурсанд қилган. Ҳофизнинг онаси – Ойша биби эса уй бекаси бўлиши билан бирга, Қуръону достонларни ва кўпгина мумтоз шоирларимиз ғазалларини ёддан билган саводли аёл эди. 

[gallery-17085]

Юнус Ражабий дастлаб акаси Ризқи Ражабийга, унинг танбур чертишига эргашиб, ўз дуторида секин-аста машқ қилади. Кўп ўтмай ўзи ҳам дуторда мусиқа чалиб, ашула айта бошлайди. Давраларга киради. Ўша даврнинг етук хонандаю созандалари ижросини, мушоираларни мурғак ва сезгир қалби билан ҳис қилиб, қалбига жо қилади. Отасидан унга ўтган санъат ва мусиқага ихлосмандлик, онасидан мерос ёдда сақлаш қобилияти истеъдодли Юнус Ражабийнинг мусиқа йўлини танлашида катта роль ўйнайди.  

Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида жойлашган Юнус Ражабий уй-музейи 1997 йилда бастакорнинг ўғли Ҳасан Ражабий томонидан ташкил этилган. Ҳозирда ушбу кўчага ҳофиз номи берилган. Юнус Ражабий 1956 йилдан, то 1976 йилга қадар, яъни, умрининг охирги 20 йилини айнан шу манзилда ўтказган. 

Музейда 7 та – “Мемориал хона”, “Ёшлик йиллари хонаси”,  Санъат хонаси“, “Шашмақом хона”, “Абадият хона”, “Фотокўргазмалар хонаси”, “Маърузалар хонаси” мавжуд. Ушбу хоналарда санъаткор ва унинг оила аъзолари ишлатган турли буюм ва ашёлардан иборат 6 минг 600 дан зиёд экспонат, бастакор қаламига оид 3 мингга яқин қўлёзма, қарийб 1000 та китоб, 60 га яқин мусиқа асбоби, фотосуратлар жой олган. Уларнинг ҳар бири ўз тарихи ва қадимий қийматига эга. 

Миллий мусиқа маданиятимиз ўчоғи сифатида хизмат қилаётган ушбу уй-музейга ташриф мусиқа санъатимиз тарихи ва етук намоёндаси билан яқиндан тинишиш, мумтоз мақом  сеҳрини қалбан ҳис қилиш имконини беради. Шундай экан, фурсатдан албатта фойдаланинг.   

“Мозийга қайтиб...” лойиҳасининг илк сонида узатилган Абдулла Қодирий уй-музейидан тайёрланган фоторепортажни қуйидаги (https://uza.uz/uz/posts/ozada-yangi-loyiha-moziyga-qaytib_584824) ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Камола Юсупова, Даврон Эрназаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнус Ражабий уй-музейидан фоторепортаж