Бугун Самарқанд шаҳри ЮНЕСКО Бош конференциясига мезбонлик қилмоқда. Бу тарихий воқелик нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё эътиборини ўзига қаратмоқда. Зеро, мазкур нуфузли анжуман маданият, таълим, фан, инновациялар ва шу каби энг муҳим соҳалардаги долзарб масалаларни муҳокама қилишга бағишланган.

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади конференция доирасида берган интервьюсида мамлакатимиз томонидан Бош конференцияга мезбонлик қилиш таклифи илгари сурилган вақтдан то бугунга қадар амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, у хорижий ҳамкорлар эътирофи ва Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан ҳамкорлик муносабатлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Самарқандда ўтаётган мазкур анжуман нафақат халқаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, балки Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади, – Сара Ношади. – Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг Бош конференсиясини ўтказишни таклиф этди ва охирги қирқ йил ичида мазкур нуфузли тадбирни Париждан ташқарида ўтказишга журъат этган илк давлатга айланди.

Бу ҳақиқатан ҳам тарихий қарор бўлиб, икки йил аввалги сессияда барча аъзо давлатлар томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди. Нега айнан Ўзбекистон? Чунки мамлакат маррани катта олди.

ЮНЕСКО учун кўп йиллар давомида конференцияни Париждан ташқарида ўтказиш деярли имконсиздек кўринган эди. Аммо бугун биз бунинг амалга ошганини кўрмоқдамиз – бу Ўзбекистоннинг ташаббуси ва қатъияти туфайли рўй берди.

Ишонасизларми, Париждан келган ҳамкасбларимнинг ҳаммаси бир хил таассуротни билдирмоқда – “зўр”! Самарқанд ўзининг кўлами, муҳити, гўзаллиги ва уюшқоқлик даражаси билан ҳаммани лол қолдиряпти. Айтиш мумкинки, ЮНЕСКО конференциясига илгари бу даражада тайёргарлик кўрилмаган.

Бош конференция – ЮНЕСКОнинг асосий форуми. Ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва барча аъзо давлатларни бирлаштиради. Бу йилги тадбир – қирқ учинчи сессия. Ўзи ташкилотга саксон йилдан ортиқ вақт бўлди.

Шу билан бир вақтда тадбирнинг ажралмас қисми саналган ЮНЕСКО Ёшлар форуми ҳам ташкил этилди. Унда дунё бўйлаб турли мамлакатлардан келган ёш делегатлар иштирок этиб, тузилма мандати доирасидаги асосий йўналишлар – таълим, маданият, фан ва коммуникация масалаларини муҳокама қилишди. Бу учрашувлар ёш авлод овозини эшитиш ва уларнинг ғояларини глобал кун тартибига киритиш имконини беради.

ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабат чуқур ва мустаҳкам илдизга эга. Мамлакат 1993 йилда ташкилотга аъзо бўлгач, Тошкентда ваколатхона очилган ва ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бормоқда.

Айниқса, 2017 йил – Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги кенг кўламли ислоҳотлар бошланганидан кейин бу ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. ЮНЕСКО Бош директори Ўзбекистонга икки маротаба ташриф буюрди ва бу гал учинчи сафар бўляпти, бу ноёб ҳолат.

2022 йилда Парижда Президент Мирзиёев ва ЮНЕСКО ўртасида англашув меморандуми имзоланди. У ушбу ҳамкорлик учун янги имкониятлар эшигини очди. Бугунги кунда ЮНЕСКОнинг энг йирик таълим дастурларидан бири Ўзбекистонда амалга оширилмоқда. Бу Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда йўлга қўйилган, асосий мақсад – таълим сифатини оширишдир. Чунки таълим тизими муваффақияти, аввало, ўқитувчига боғлиқ. Ўқитувчилар – ўзгаришларни ҳаракатлантирувчи асосий куч, биз Президент олиб бораётган ислоҳотларнинг айнан шу йўналишини юксак фахр билан қўллаб-қувватлаймиз.

Бундан ташқари, биз Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳам касбий-техника таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича яқин ҳамкорликда ишлаяпмиз. Бу лойиҳа бир неча йил олдин бошланган. Ҳозир янги босқичга чиқмоқда. Мамлакатнинг тўрт ҳудуди –  Фарғона, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Тошкентда касбий маҳорат марказлари, шунингдек, Сурхондарё, Бухоро ва Наманганда педагогик маҳорат марказлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, маданий меросни асраш ва тарғиб қилиш соҳасида қатор ишларни амалга оширяпмиз. Албатта, бу йўналишнинг марказида Самарқанд турибди. Мазкур йўналишла Ўзбекистон юқори даражадаги ташкилотчилик билан ўз меросини жаҳон миқёсида намойиш этмоқда.

Фаолиятимизнинг асосий йўналиши – маданий меросни асраш ва муҳофаза қилишдир. Ўзбекистон Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида маданият соҳасига ажратилаётган маблағлар бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ЮНЕСКО конференциясига илгари бу даражада тайёргарлик кўрилмаган” – Сара Ношади