Юмшоқ ўйинчоқлар тўқувчиси
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Бешбулоқ маҳалласида яшовчи ҳунарманд Муниса Маматхонова юмшоқ ўйинчоқлар тўқиш билан шуғулланади.
У интернетдаги видеодарслар орқали мустақил тарзда турли кўринишдаги қўғирчоқлар, эртак қаҳрамонлари, ҳайвончалар, уйчалар акс этган 20 дан ортиқ турдаги ўйинчоқларни тўқишни ўзлаштирган. Ҳозирда 10 нафар шогирди бор.
[gallery-505]
– Тайёрлаган ўйинчоқларимни маҳаллий бозордан ташқари Сурхондарё, Фарғона вилоятлари бозорларига ҳам чиқараман, – дейди ҳунарманд Муниса Маматхонова. – Турмуш ўртоғим Россия давлатига юк ташиш билан шуғулланганлари боис, уларнинг кўмаги билан у ердаги буюртмачиларга ҳам тўқиган ўйинчоқларимдан жўнатиб тураман. Шунингдек, туманимиздаги боғча ва мактабларга буюртма асосида гафри қоғозлардан гуллар ясайман.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА