Юксалишлар йили бўлади
Ўзбекистонимизнинг миллий манфаатларига жавоб берадиган ҳамда яқин ва узоқ хорижий давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришга қаратилган фаол, очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсий йўналишни ривожлантириш бўйича муайян натижаларга эришилди.
Биргина мисол, ўтган йилда давлатимиз раҳбарининг қўшни Қирғиз Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон – Қирғизистоннинг дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Унда манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қайд этилиб, биринчи навбатда, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш зарурлиги белгиланди.
Фахрланадиган жиҳати шундаки, Ўзбекистон етакчиси дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ташкилотнинг олий мукофоти – МДҲ фахрий нишони билан тақдирланди.
Янги 2024 йилда давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда кенг қамровларда олиб борилаётган оқилона ва халқпарвар сиёсат – мамлакатимиз иқтисодий, маънавий, маърифий, маданий ва ташқи сиёсий равнақининг янада юксалиши, ўзбек халқи ва барча ўзбекистонликларнинг ўзаро миллий тинч-тотув ҳамда ўзаро ҳимжиҳатликда ҳаёт кечиришига ишончимиз комил.
Янги 2024 йил дўстона муносабатлар, яхши қўшничилик, миллатлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва Ўзбекистонимизнинг барча жабҳалардаги улкан юксалишлар йили бўлишини истаймиз.
Ўрол Ўразбоев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.
ЎзА